Сирдарё вилояти молия бошқармаси ҳисобот берди

13.03.2024, 21:44

Сирдарё вилояти молия бошқармаси ҳисобот берди

Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи томонидан вилоятнинг 2023 йил маҳаллий бюджети ижроси ҳамда 2024 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар юзасидан вилоят Молия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш.Нурматовнинг ҳисоботи эшитилди.

Таъкидланганидек, сўнги йилларда иқтисодий-ижтимоий муаммоларни ҳал этишга қаратилган бир қатор қарор ва фармонларнинг қабул қилиниши вилоятимиз иқтисодий ўсишига замин яратмоқда. Хусусан, 2023 йилда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 21,5 трлн.сўмни ташкил этиб, 2022 йилга нисбатан 105,9 фоизга (аҳоли жон бошига 23,8 млн сўм) ўсди.

Саноат маҳсулотлари ҳажми 15,2 трлн сўм (107,1 фоиз), қишлоқ хўжалиги 14,7 трлн. сўм (106,4 фоиз), асосий капиталга киритилган инвестициялар 15,3 тлрн.сўм (113,9 фоиз), қурилиш пудрат ишлари 3,9 трлн сўм (107,9 фоиз), хизматлар 6,1 трлн сўмни (110,9 фоиз) ташкил этди.

Шунингдек, 2023 йил Сирдарё вилояти маҳаллий бюджети даромадлар прогноз режаси 1 трлн 137,0 млрд. сўм миқдорида белгиланган бўлиб, жорий йил якуни билан 1 трлн 246,2 млрд. сўмга ёки бюджетга 109,2 млрд. сўм маблағлар ортиғи билан туширилди.

Маҳаллий бюджет даромадларини кўпайтириш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар натижасида ҳамда Ҳукумат қарорлари асосида республика бюджетидан ажратилган қўшимча маблағларни инобатга олган ҳолда вилоят маҳаллий бюджети харажатлари йил якунлари билан 3 трлн. 157,2 млрд. сўмни ташкил этди. Бу эса, жорий йил учун тасдиқланган (2 трлн. 492,2 млрд. сўм) бюджет параметрларига нисбатан 126,7 фоизга ошди.

         Йиғилиш давомида депутатлар томонидан соҳага оид кўплаб саволлар берилди. Таклиф ва мулоҳазалар билдириб ўтилди. Мутасаддининг ҳисоботини қониқарли деб топган депутатлар билдирилган таклиф ва мулоҳазалар асосида амалга ошириладиган ишлар юзасидан чора-тадбирларни белгилаб олдилар.

 

  • Кўрилди
    106
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+