Сенатор ёшлар бандлигини таъминлаш масаласини муҳокама қилди

13.03.2024, 21:47

Сенатор ёшлар бандлигини таъминлаш масаласини муҳокама қилди

Хоразм вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармасида ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги экспортини ривожлантириш масалалари муҳокамасига бағишланган мулоқот ташкил этилди.

Тадбирда Олий Мажлис Сенатининг Агрор ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Баҳодир Тажиев иштирок этди. Сенатор ва партия фаоли ўз сўзида экологик вазиятни яхшилаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, санитария ва экологик ҳолат сифатини ошириш учун қулай шароитлар яратиш нафақат мамлакатимизда балки бутун дунёда долзарб муаммолар сифатида сақланиб қолаётганлигини таъкидлади.

“Ўзбекистон — 2030” стратегиясининг Сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўналишида аҳоли учун қулай экологик шароитларни яратиш белгилаб берилди.

Стратегиядаги мазкур мақсадлар вилоятда сувдан оқилона фойдаланиш маданиятини ва сув ишлатиш самарадорлигини ошириш, экологик вазиятни тубдан яхшилаш, инсон ҳаётига таъсир ўтказувчи экологик муаммоларни бартараф этиш, ўрмонлар майдонини кенгайтириш ва бошқа долзарб муаммоларни назарда тутади.

Шунингдек, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар”га киритилган ишсиз ёшларга, аёлларга ер ажратиб бериш ва шу орқали оилавий даромадларини ошириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилаётганлиги таъкидланди.

– Ёшлар бандлигини таъминлашнинг энг самарали усулларидан бири бу – ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўлса, иккинчиси –деҳқончилик қилиш учун уларга ер ажратишдир, – дейди сенатор Б.Тажиев. – Шу сабабли айни вақтда жойлардаги учрашувларимиз давомида бу масалага жиддий эътибор қаратишимиз керак. Энг асосийси, захира ерларни ёшларга фойдаланиш учун бериш, томорқада лимончилик, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик қилишлари учун кредитлар ажратишда ҳам уларга энг яқин кўмакчи бўляпмиз.

        Тадбирда деҳқончилик ишини бошлаган ёшларга ерларни тайёрлаш, уруғ, кўчат ва дарахтлар экиш ҳамда улар томонидан ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни ички ва ташқи бозорларда сотиш, шу жумладан уларни тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш тўғрисидаги масалалар юзасидан тушунтиришлар бериш кераклиги қайд этиб ўтилди.

  • Кўрилди
    90
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+