Депутат Миллий гвардия ходимлари ва талаба ёшлар билан мулоқотда бўлди

30.03.2024, 16:02

Депутат Миллий гвардия ходимлари ва талаба ёшлар билан мулоқотда бўлди

O’zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши ҳамда Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси билан ҳамкорликда учрашув ташкил этилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Сардорбек Ғиёсов ҳам иштирок этди.

Тадбирни Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Абдижан Абдивалиев очиб берди.

Депутат С. Ғиёсов Миллий гвардия ходимлари асосан ёшлардан иборат бўлганлиги учун иштирокчиларга «Ёшларга оид давлат сиёсати» тўғрисида ҳамда Қонунчилик палатасида ёшлар масалалари юзасидан кўриб чиқилаётган  қонун лойиҳалари ва амалий ишлар тўғрисида тўхталиб ўтди.

Учрашувда Президентимизнинг Наманганга ташрифлари чоғида белгилаб берилган устивор вазифалар, хусусан, вилоятнинг имкониятларини ишга солиш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда кўтарилган масалалар бўйича ҳам маълумот берилди. Якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган қонунчиликка оид саволларига атрофлича жавоб  олдилар.

Шунингдек, депутат Сардорбек Ғиёсов Наманган муҳандислик қурилиш институтининг энергетика ва меҳнат муҳофазаси  факуьтети талабалари билан ҳам учрашди.

Мулоқот давомида ёшларга билим олишлари, ҳунар эгаллашлари, ҳаётда ўзларининг муносиб ўринларини топишлари учун яратиб берилаётган имкониятларга тўхталди.

Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди. 

  • Кўрилди
    149
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+