Тажрибали тадбиркорлар билан ўтказилган учрашув ёшларнинг соҳага бўлган қизиқишини янада кучайтирди

31.03.2024, 10:15

Тажрибали тадбиркорлар билан ўтказилган учрашув ёшларнинг соҳага бўлган қизиқишини янада кучайтирди

Бухоро давлат университети битирувчилари ва талаба-ёшлари ўртасида тадбиркорликни кенг оммалаштириш ва бизнес билан шуғулланишга қўшимча имкониятлар яратиш мақсадида "Ёшлар бизнесини қўллаб-қувватлаш" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатини БухДУ ректори, O‘zLiDeP вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Обиджон Хамидов кириш сўзи билан очиб, бугунги кунда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик соҳасига кенг жалб этиш учун юртимизда яратиб берилган имкониятлар ва имтиёзлар, шунингдек, “Ўзбекистон-2030” стратегиясида ҳам бу борада кўрсатиб ўтилган устувор вазифалар хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Тадбирда муваффақиятга эришган илғор тадбиркорлик субъектлари вакиллари, O‘zLiDeP фаоллари, "Замин мадад тайёрлов савдо" МЧЖ таъсисчиси ва раҳбари Мамлакат Содиқова ҳамда “Aнор Травел” туристик компанияси асосчиси ва раҳбари Феруза Раҳмоновалар иштирок этиб, ўзларининг иш тажрибалари, эришган ютуқлари ва босиб ўтган ҳаёт йўллари, тадбиркорликни бошлаган дастлабки пайтларда дуч келган қийинчиликлари, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимини излаб топиш борасида сайъ- ҳаракатларга зое кетмагани, бугунги кунда келиб барча интилиш ва аниқ мақсадлари ўз кутилган амалий натижасини бераётганини тилга олиб ўтдилар. Бирор бир муваффақиятга тинимсиз изланиш,  кучли билим ёки бой тажрибасиз эришиб бўлмаслигини таъкидладилар. Ёшларга соҳага оид бир қатор маълумот ва тавсиялар бердилар.

Тажрибали тадбиркор аёллар билан ўтказилаётган бундай учрашувлар талаба-ёшларнинг соҳага бўлган қизиқишларини янада кучайтиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

  • Кўрилди
    184
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+