Депутат аҳоли муаммоларини уйма-уй юриб ўрганди

31.03.2024, 10:33

Депутат аҳоли муаммоларини уйма-уй юриб ўрганди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Барно Мирзамованинг сайловчилар билан учрашуви Уйчи туманидаги “Шифокор”, “Оқтош”, “Янги чек” маҳалла фуқаролари йиғинида давом этди.

Учрашувларда депутат маҳаллабай, хонадонбай юриб, сайловчиларнинг муаммо ва таклифларини ўрганди.

Хусусан, Уйчи туманининг Шифокор маҳалласи Гулрайхон кўчасида истиқомат қилаётган Қосимов Қахрамон ва Хамдамов Юнусали хонадонларидаги томорқалар кўздан кечирилди.

Хамдамов Юнусали 1 сотих иссиқхонасида тарвуз ва қовун уруғлар етиштиришини айтиб, ҳозирда униб чиқаётган тарвуз ва қовун ниҳолларини кўрсатди.

Гулрайхон кўчасида истиқомат қилаётган аҳоли вакиллари билан суҳбат жараёнида маҳалладаги чиқиндини олиб кетиш бўйича бир неча маротаба мурожаат қилингани, масала ҳали хануз ечилмаётганини айтди.  Тўхтабаев Маматвали ўз фарзандларини иш билан таъминлашда амалий ёрдам кўрсатишни сўраб мурожаат қилди.

Оқтош маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси маҳалла идорасини капитал таъмирлашда ёрдам сўради. Ушбу маҳалла ҳудудидаги Орият, Баракот, Табассум, Тараққиёт кўчаларини асфальтлаштиришда ёрдам сўралди.

Учрашувлар давомида Б.Мирзамова ҳудудлардаги ишсизлик даражасини ҳам ўрганиб, ёшларни бандлигини таъминлашда яқиндан кўмаклашди.

  • Кўрилди
    164
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+