O`zLiDeP фаоллари йўл ёқаларига 500 туп кўчат экди

02.04.2024, 16:58

O`zLiDeP фаоллари йўл ёқаларига 500 туп кўчат экди

Жорий йил 29 март куни Президентимиз раислигида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида баҳорги экиш мавсумини ташкил қилиш ва чиқиндиларни бошқаришни такомиллаштириш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар юзасидан бир қатор амалий ишлар бошлаб юборилди.

Жумладан, O`zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти раиси, Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳабари Эркин Холматов бошчилигидаги бир гуруҳ партия фаоллари, ҳамкор ташкилот вакиллари билан биргаликда Зомин тумани “Пешағор” маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудидан ўтган катта йўл ёқасига 500 туп маназарали дарахт кўчаларини ўтқаздилар.

Кўчат экиш ишларида вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси, “Жиззах Йўлкўкалам” унитар корхонаси ходимлари ҳам фаол иштирок этишди.

Аҳамиятли томони, мазкур йўл ёқасида барпо этилаётган иҳота дарахтзорларни суғориш, парваришлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланмоқда.

O`zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий

партия ташкилоти Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    150
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+