Етакчи ўзгаларни ҳам ортидан етаклай олса...

04.04.2024, 11:06

Етакчи ўзгаларни ҳам ортидан етаклай олса...

O`zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти таркибидаги Бошланғич партия ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари қизғин давом этмоқда. Шароф Рашидов туманидаги “EURO AZIA MOTORS” МЧЖда фаолият олиб бораётган қуйи бўғинда ўтказилган ҳисобот йиғилиши ҳам танқидий таҳлилий тарзда ўтгани билан алоҳида ажралиб турди.

25 нафар партия фаоллари жамланган мазкур қуйи бўғинга халқ депутатлари туман Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси,   таниқли тадбиркор Акмал Аҳмедов етакчилик қилиб келмоқда. БПТ сафига тажрибали, билимли, фидойи маслакдошларимиз жамлангани ўтган йили мамлакатимизда бўлиб ўтган сиёсий жараёнларда ҳам сезилиб турди. Улар нафақат ўз ҳудудларидаги, балки тумандаги тарғибот-ташвиқот тадбирларида ҳам фаол иштирок этдилар.

Шунингдек, партиядошларимиз, маҳалладаги ободончилик, бунёдкорлик борасида олиб борилаётган жараёнларда фаоллик кўрсатибгина қолмай, ўзгаларни ҳам ўз ортларидан эргаштиришга ҳаракат қилмоқдалар. Бу эса қуйи бўғиннинг партиянинг ҳақиқий таянч нуқтасига айланишига,  сиёсий кучнинг жамоатчилик орасида обрўси ва мавқеи ошишига сабаб бўлмоқда.

Қуйи бўғин фаолиятининг самарадорлигида етакчига айниқса катта масъулият юклатилган. Етакчи  партиядошларини ўз ортидан етаклай олиши, белгиланган вазифаларни амалга оширишга йўналтира олиши керак.

Айнан шу хислатларга эга депутат мазкур қуйи бўғин аъзолари ўтган йили 15 нафар кишининг бандлигини таъминлашда, 10 нафардан ошиқ хотин -қизларгни касб-ҳунарга ўқитишда ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишди.  Жамият қошида фаолият олиб борувчи замонавий иссиқхонада ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли учун “маҳорат дарслари”, турли хил тадбирларнинг мунтазам ўтказиб борилаётгани ҳам ҳудудда томорқачиликни ривожлантиришга сабаб бўлмоқда.

Қуйи бўғин етакчиси амалга оширилган ишлар тўғрисида партиядошларига ҳисобот берар экан, жорий йилда белгиланган иш режаларига ҳам батафсил тўхталиб ўтди.  

Қуйи бўғин аъзолари бу борада ўзларининг асосли таклиф ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар. Улар умумлаштирилиб, белгиланган режалар янада бойитиладиган бўлди.   

Йиғилишда  БПТ раиси  ҳисоботини қониқарли  деб топган қуйи бўғин аъзолари,  унинг ўзини етакчиликка  қайта сайлашди.

Ғанишер Авалбоев,

O`zLiDeP Шароф Рашидов туман

 бўлими аппарат раҳбари

 

  • Кўрилди
    134
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+