“Яшил макон” лойиҳаси келажак авлод ва табиатга бўлган муносабатдир!

09.04.2024, 19:40

“Яшил макон” лойиҳаси келажак авлод ва табиатга бўлган муносабатдир!

Бугун юртимизда кенг тус олган «Яшил макон» умуммиллий ҳаракатининг маъно-мазмуни, мақсади ҳам юртимизда яшилликни кенгайтириш баробарида табиатни асраш, экология мусаффолигини сақлашга қаратилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуси билан ҳаётга татбиқ этилаётган ушбу хайрли тадбирларда барча юртдошларимиз фаол иштирок этишмоқда.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ташаббуси билан, O’zLiDeP вилоят, Булунғур туман Кенгашлари масъуллари халқ депутатлари туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари туман котибияти, партия фахрийлари ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Булунғур туман бўлими вакиллари, тумандаги ҳоким ёрдамчилари иштирокида ҳашар ташкил этилди.

Булунғур тумани Оқтепа МФЙ ҳудудида жойлашган "Метин Гроуп Импекс" МЧЖга қарашли 2 гектар ер майдонига “O'zLiDeP боғини барпо этамиз!” шиори остида 3 мингдан ортиқ туман иқлимига мос олма дарахти кўчати экилди. Шунингдек, партия фаоллари тумандаги Навбаҳор маҳалласи ҳудудидан ўтган темир йўл ёқаларида 150 тупдан ортиқ дарахт ва бута кўчатлари экишди.

Ушбу ишларни тизимли ташкил қилиш борасида Президентимиз раислигида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида баҳорги экиш мавсумини ташкил қилиш ва чиқиндиларни бошқаришни такомиллаштириш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишда аниқ вазифалар белгилаб берилди, - дейди O’zLiDeP вилоят Кенгаши раиси Илҳом Ботиров.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши 

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    203
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+