“Намунали томорқачи” лойиҳаси доирасида асакалик аёллар ўзаро тажриба алмашишди

09.04.2024, 20:04

“Намунали томорқачи” лойиҳаси доирасида асакалик аёллар ўзаро тажриба алмашишди

Водийнинг олтин тупроғида ҳикмат кўп. Хазина шу заминда. Оддий деҳқон ҳам ер билан тиллашиб, тадбиркорга айланмоқда. Томорқа – барака манбаи эканини бугун андижонликлар яхши биладилар. Андижон шароитида аҳоли томорқаларидан бир йилда уч марта ҳосил олиш бўйича муайян тажриба тўпланган. Мана шу тажрибани оммалаштириш керак, холос.

Бугун бу борада қаловини топганлар бисёр. Томорқанинг фойдасини билганларнинг даромадлари эсни шоширади.

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши “Намунали томорқачи” лойиҳаси доирасида Асака тумани “Деватаги” маҳалласида яшовчи Нигорахон Худойбердиева хонадонида “Томорқа-даромад манбаи” мавзуидаги очиқ мулоқотда айнан томорқачалик хадисини олган асакалик аёллар ўз тажрибаларини ўртоқлашди.

Дастлаб партия фаоллари иссиқхона фаолияти билан танишди,  ишчилар билан мулоқот қилди. Аҳоли фаровонлигини таъминлашда муҳим ўрин тутадиган бундай иссиқхоналар тармоғини янада кенгайтириш кераклигини таъкидлашди.

Тадбир давомида Нигорахон Худойбердиева "Олақанот" МФЙда хотин-қизлар фаоли бўлиб ишлаш билан бирга хонадонида қўшимча иссихона, чорвачилик ҳамда паррандачилик соҳаларида даромад топишни йўлга қўйган. Натижада маҳалладошлари ва  қўшнилари орасида хонадон шароитида даромад олиш усуллари, амалиётини йиғилганларга айтиб ўтди.

“2017 йилда атиги 1 та иссиқхона билан фаолиятимизни бошлаган эдик. Аввалига фарзандларимизни ёнимизга олдик. Фаолиятимизни кенгайтиргач, маҳалладаги ишсиз ёшларни, хотин-қизларни жалб қилдик. Ҳозир 12 сотихлик майдонда 4 та иссиқхона барпо этганмиз. Айни дамда асосан помидордан бўшаган ерларга кузги бодринг экканмиз. Бундан ташқари сабзавот ва кўкат етиштиряпмиз”, – дейди Нигорахон Худойбердиева .

Гувоҳи бўлганингиздек, туманда томорқа маданияти йилдан-йилга юксалиб, оилалар даромади ошмоқда. Чунки асакаликлар томорқадан унумли фойдаланиш ҳадисини олган.

  • Кўрилди
    181
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+