Депутат кам таъминланган, ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олди

09.04.2024, 20:22

Депутат кам таъминланган, ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олди

   Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашининг ёшлар  сиёсати, хотин-қизлар ва  гендер тенглик  масалалари  бўйича  доимий комиссияси раиси Исмигул Хушмуродова юртимиз мўмин-мусулмонлари катта шоду хуррамлик билан кутиб олаётган улуғ айём – Ийд ал-Фитр - Рамазон ҳайити муносабати билан 20-Дашт сайлов округига қарашли Қоратепа қишлоғида истиқомат қилаётган  кам таъминланган, ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар холидан ҳолидан хабар олиб, уларни турмуш шароитлари билан яқиндан танишиб, қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан чора –тадбирлар белгилаб олди.   

-Рамазони шариф халқимиз азалдан инсонпарварлик, меҳр-оқибат, хайру саховат ва бағрикенглик рамзи сифатида қадрлаб, эъзозлаб келадиган муборак айёмдир, - дейди Қоратепа МФЙ хотин-қизлар фаоли Ҳилола Ўроқова. – Ҳайит арафасида  O’zLiDeP депутати Исмигул Хушмуродованинг маҳалламиздаги бир гуруҳ кам таъминланган оилаларда бўлиб, байрам билан қутлаб, озиқ-овқат маҳсулотлари туҳфа этганликлари хуш кайфият бағишлади. Улар Янги Ўзбекистонимизда ҳеч бир оила давлатимиз эътиборидан четда қолмаслигини дилдан ҳис этдилар.

 

  • Кўрилди
    170
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+