Партия Фахрийлар Кенгаши аъзолари аҳоли хонадонларида бўлди

09.04.2024, 20:25

Партия Фахрийлар Кенгаши аъзолари аҳоли хонадонларида бўлди

Давлат раҳбарининг Сирдарё вилоятининг оғир тумани ҳисобланган Сайхунободга ташрифи давомида аҳоли даромадларини ошириш бўйича белгиланган вазифалар республика бўйлаб оммалашяпти.

Бу борадаги ишлар Самарқанд вилояти туманларида ҳам тизимли ишлар ташкил қилиняпти. Ҳар бир маҳаллада аҳолини томорқалардан унумли фойдаланишлари учун етарлича шарт-шароит яратиб бериляпти, қўшимча даромад келтирувчи ишлар билан шуғулланишга жалб қилиняпти.

          "Нуроний" жамғармаси Республика бошқаруви раиси, сенатор, O’zLiDeP Фахрийлар Кенгаши раиси Содиқжон Турдиев ва O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши аъзоси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи Шерали Юлдашев, фаол кекса нуронийлар Самарқанд туманидаги "Деҳнав" ҳамда "Қумзор" маҳаллаларида бўлиб, аҳоли томорқалари билан яқиндан танишди.

57 ёшли Меҳрож Қодиров ва "Қумзор" маҳалласи кексалар маслаҳати гуруҳи раиси Абдурайим бобо Турақуловларнинг ўз томорқасидан иссиқхона очиб, айни пайтда ҳар хил кўкатлардан тортиб қулипнай, помидор етиштириб келмоқдалар. Партия фахрийлари хонадон эгалари билан суҳбатлашиб уларга самимий миннатдорчилигини изҳор этди. Ушбу маҳалла биноси олдига манзарали дарахт кўчатлари экилди.

– Самарқанд вилоятида ҳам кўклам олди кўча-кўйлар, маҳаллаларни обод қилишга, ён-атрофни озода, покиза, тартибли, саранжом ҳолда сақлашга алоҳида эътибор қаратилиб, кенг кўламдаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда, – дейди O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши аъзоси Шерали Юлдашев.

Шундан сўнг партия фахрийлари кам таъминланган оилалар, якка-ёлғиз, бетоб, меҳрга мухтож хонадонларга боришди, уларни шарт- шароитлари билан яқиндан танишди ва муаммоларини ўрганишиб амалий ёрдам кўрсатилди.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши 

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    186
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+