Наманган шаҳрида “O'zLiDeP боғи” ташкил қилинди

19.04.2024, 11:47

Наманган шаҳрида “O'zLiDeP боғи” ташкил қилинди

Шу кунларда юртимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг баҳорги мавсуми доирасида турли манзарали ва мевали кўчатларни экиш жараёнларида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳам фаол қатнашяпти. Ушбу лойиҳа доирасида республика бўйлаб “O'zLiDeP боғи” ташкил қилиняпти.

Наманган шаҳридаги Чорсу даҳасида кўчат экиш жараёнида партиянинг вилоят кенгаши раиси Солижон Мўминов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Барно Мирзамова, Зафар Худойбердиев, маҳаллий кенгаш депутатлари ҳам фаол иштирок этдилар.

Мазкур ҳудудга “O'zLiDeP боғи” ташкил қилиниб, 300 туп манзарали кўчат дарахтлари экилди.

  • Кўрилди
    76
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+