Депутат Оқдарё туманидаги маҳалла еттилиги фаоллари билан учрашди

20.04.2024, 17:30

Депутат Оқдарё туманидаги маҳалла еттилиги фаоллари билан учрашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Эркин Салихов Оқдарё туманидаги Миёнқол маҳалласида янги ташкил этилган маҳалла еттилиги фаоллари билан учрашди.

Учрашув давомида халқ вакили Президентимизнинг Сайхунобод тажрибасини вилоятнинг чекка ҳудудларига ҳам етказиш, аҳоли даромадини оширишда томорқа ва уй хўжалигидан самарали фойдаланиш чоралари юзасидан маълумот берди. Шунингдек “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да режалаштирилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритиб, юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, яратилаётган шарт-шароитлар, қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.

Учрашув давомида маҳалла нуронийси Ҳабибилло ота Нормуродов маҳалладаги 1964 йилда қўйилган яроқсиз электр симёғочларни бетон устунларга алмаштириш симларини хавфсиз ҳолатига келтириш бўйича ўз таклифларини билдирди.

Халқ вакил бу масалани ўзига қайд этиб, ижроси бўйича тегишли ташкилотлар масъулларига етказиб, назоратга олди.

ЎзЛиДеП Самарқанд вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    122
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+