Фуқаролар қонунчиликдаги янгиликлар билан таништирилди

21.04.2024, 11:48

Фуқаролар қонунчиликдаги янгиликлар билан таништирилди

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчлик палатаси депутатлари  ўз сайлов округларида сайловчилар билан учрашувлар олиб боришмоқда.

108-Олтиариқ сайлов округидан сайланган депутат Бахромжон Раҳмоналиев сайловчилар билан очиқ мулоқотлар олиб бормоқда.

Олтиариқ туманидаги Хўжақўрғон, Гулистон, Эскиараб, Ғайрат, Бирлашган, Қўрғонча ва Жарқўрғон маҳалла фуқаролар йиғинларида "Маҳалла еттилиги" ҳамда маҳалла фаоллари билан самарали мулоқотлар бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида   мамлакатимизда сўнги йилларда амалга оширилаётган  ислоҳотлар  эришилган ютуқлар ҳамда  қонунчиликдаги ўзгаришлардан хабардор қилинди.

Шу билан бирга суҳбат якунида фуқаролар томонидан бир қанча мурожаат ва таклифлар олиниб тегишлилиги бўйича мутасаддиларга етказилиши ва депутат томонидан назоратга олиниши белгиланди.

Депутат  Бахромжон Раҳмоналиев туманнинг  Хўжақўрғон, Гулистон маҳалласи фаоллари ва оқсоқоллари билан учрашув ўтказди. Суҳбат давомида  ҳозирги кундаги қонунчиликдаги янгиликлар тушунтириб ўтилди.

  • Кўрилди
    126
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+