Депутат ва ёшлар учрашуви ташкил этилди

21.04.2024, 12:15

Депутат ва ёшлар учрашуви ташкил этилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O’zLiDeP фракцияси аъзоси Наврўз Ризаев, O’zLiDeP вилоят Кенгаши раиси Илҳом Ботиров, вилоят Юксалиш ҳаракати раҳбари Элёр Ҳамроев Самарқанд давлат университети Ургут филиалида профессор ўқитувчилар ва талаба ёшлар билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида сўзга чиққанлар O’zLiDePнинг сиёсий платформаси ва келгуси режалари ҳақида кенг маълумот бериш билан бир қаторда, Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилида режалаштирилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритиб, юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, яратилаётган шарт-шароитлар, қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида батафсил тухталиб ўтдилар.

Бугунги кунда мазкур олийгоҳ филалида 2 та факультет, 11 та йўналиш бўлиб, 1066 нафар ёшлар билим олади. Талаба ёшлар ва педагог ходимлар учун янгидан реконструкция қилинган бинода барча замонавий қулайликлар яратилган.

Учрашув давомида олийгоҳ маъмурияти томонидан ёшларга янада қулайликлар яратиш мақсадида қўшимча бино қуриш учун ер майдонига эҳтиёж борлигини маълум қилишди. Мазкур масала вакиллар томонидан назоратга олиниши қайд этилди.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    141
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+