Сайхунободлик ёшларга бизнеснинг сир-асрорлари ўргатилди

21.04.2024, 13:52

Сайхунободлик ёшларга бизнеснинг сир-асрорлари ўргатилди

«Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурини ижроси ва Президентимизнинг Сайхунобод тажрибасини вилоятнинг чекка худудларига ҳам етказиш, аҳоли даромадини оширишда замонавий касблар, тадбиркорлик, томорқа ва уй хўжалигидан самарали фойдаланиш бўйича берилган топшириқлар ижроси юзасидан Сайхунобод туманида бирқанча самарали ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

O'zLiDeP Сайхунобод туман Кенгаши томонидан 1-сонли касб-ҳунар мактабида ёшларда ижобий мотивация, бизнес ва тадбиркорлик соҳасида зарур билим ва малакаларни шакллантириш, шу орқали уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш ва бандлигини таъминлаш мақсадида “Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор” шиори остида “Тадбиркор ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Тадбирда партиянинг Сайхунобод туман Кенгаши депутати, тадбиркор Ойбек Ниязов, партиянинг аппарат раҳбари Абдужаббор Эрназаров, тадбиркор Баходир Эшонов, 1-сонли касб-ҳунар мактаби директори Шерали Жўраев ва ўқувчи ёшлар иштирок этишди.

"Ҳеч бир ишга, мавқега осонликча эришиб бўлмайди. Барчаси ўзингизнинг меҳнатингиз ва ҳаракатингизга боғлиқ. Мен қила олмайман деб ўтирсангиз, сиз аниқ қила олмайсиз. Мақсадингизни аниқ қилиб, унга бор кучингизни сарфланг. Осонликча эришилган нарсалар, осонликча кетади", дейди тадбиркор Ойбек Ниязов.

Тадбир ташкилотчилари лойиҳа иштирокчиларини “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ишсиз ва уюшмаган ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича ташкил этилган ўқув-курсларига таклиф этишди. Тадбир ўқувчи ёшлар томонидан берилган қизиқарли саволлар ва уларнинг жавоблари билан юқори кайфиятда ўтди.

O'zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    175
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+