Туман ёшларининг молиявий саводхонлиги оширилди

21.04.2024, 14:14

Туман ёшларининг молиявий саводхонлиги оширилди

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Нукус туманида тадбиркорликка қизиқувчи ёшлар учун семинар-тренинг ташкил қилинди.

Унда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Қорақалпоғистон Республикаси бош бошқармаси, тегишли соҳа вакиллари, туман ёшлари иштирок этди.

Учрашувда Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати Мират Қасимов ва банк вакиллари банклар томонидан жисмоний шахслар учун берилаётган 5 миллиондан 100 миллион сўмгача ажратилаётган кредитлар, кредит турлари ва шартлари, керакли ҳужжатлар, “Ёшлар 1+1: молиявий саводхонлик” лойиҳаси доирасида молиявий тушунчалар, бюджетлаштириш, тежаш, инвестиция қилиш каби масалаларда тушунтиришлар берилди. 

Бундан ташқари иштирокчиларга ижтимоий тармоқдаги ҳар хил пул маблағи билан қизиқтирадиган турли хил алдовларга уйинларга ишонмаслик, пулларни омонатда сақлаш, банклардаги омонатлар, субсидия ажратиш ва таълим кредити бўйича ҳам ёшларга батафсил маълумотлар берилди.

Семинар иштирокчилари банк соҳасига кредитга оид ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олишди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    154
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+