Партия фаоллари ёшларнинг муаммо ва таклифларини тинглади

26.06.2024, 14:11

Партия фаоллари ёшларнинг муаммо ва таклифларини тинглади

Бухоро давлат университетида O`zLiDeP вилоят Кенгаши ва ҳамкор ташкилотлар иштирокида “Ёшлар ойлиги” доирасида “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик” шиори остида сенатор, депутат ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзоси А.Хусейнова, вилоят партия ташкилоти вакиллари, депутатлар, олийгоҳнинг профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба- ёшлари иштирок этдилар.

Тадбирда сўз олган Олий Мажлис Сенати аъзоси А.Хусейнова ва бошқалар мамлакатимизда давлатимиз раҳбари бошчилигида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан ёшларимизни олий таълимга қамраб олиш даражаси йилдан-йилга ортиб бораётгани, эҳтиёжманд оилаларнинг қизлари олий ўқув юртларига алоҳида давлат грантлари асосида қабул қилинаётгани, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун бир қатор янги имкониятлар яратилаётганлиги эътироф этдилар.

Ватанимиз келажаги ёшлар қўлида эканлиги, яратиб берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда тинимсиз изланиш, ўқиб ўрганиш,бор билим, куч ва ғайратини Ватан тараққиёти йўлига сарфлаш зарурлигини таъкидлаб ўтдилар. Ёшлар-Янги Ўзбекистоннинг муносиб ворислари, етук кадрлари бўлишларига ишонч билдирдилар.

Ёшлар билан яқиндан мулоқот қилиш, уларнинг интилиш ва қизиқишларини рўёбга чиқариш мақсадида ташкил этилган мулоқотда фаол ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.

  • Кўрилди
    148
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+