Сенатор ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

26.06.2024, 15:50

Сенатор ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

30 июн—Ёшлар куни муносабати билан “Парламентда ёшларнинг ўрни” лойиҳаси доирасида вилоят Ёшлар марказида Олий Мажлис Сенати аъзоси, "Дўстлик" ордени соҳиби, O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши депутати Улуғбек Сотиболдиев, Сенат ҳузуридаги ёшлар парламенти аъзолари Хилола Обидова, Жўрабек Сангинов ва Темур Раззоқовларнинг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда сўзга чиққан Сенатор Улуғбек Сотиболдиев 2024 йил “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” давлат дастурини самарали амалга ошириш юзасидан вилоятда амалга оширилаётган чора-тадбирларга ҳам тўхталиб ўтди.

Учрашув савол-жавоблар, мунозаралар ва таклифларга бой тарзда ўтди ва якунда Сенатор ёшларга Ватан равнақи йўлида хизмат қиладиган кадр бўлиб етишишларида муваффақият ва зафарлар тилади.

  • Кўрилди
    135
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+