O‘zLiDeP янгиқўрғонлик 15 нафар томорқа ер эгаларига иссиқхона қуриши учун кредит олишда кўмаклашади

12.08.2018, 12:24

O‘zLiDeP янгиқўрғонлик 15 нафар томорқа ер эгаларига иссиқхона қуриши учун кредит олишда кўмаклашади

Аввал хабар берганимиздек, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Наманган вилоят, туман кенгашлари ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари хонадонма-хонадон юриб аҳоли билан бевосита мулоқотда бўлмоқда.

Ана шундай учрашувлардан бири Янгиқўрғон туманидаги “Бўстон” МФЙ аҳолиси билан ташкил этилди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур маҳалла Президентимиз ташаббуси билан жойларда амалга оширилаётган “Обод маҳалла” дастурига киритилган бўлиб, у ерда аҳоли хонадонларининг уйлари таъмирланган, йўлларга шағал ётқизилган ҳамда маҳалла гузари, оталар чойхонаси, ёшларнинг ҳунар ўрганишлари учун ўқув маркази, “Boston trikotaj ART Soft tex” МЧЖ фаолият юритиб келмоқда.

Аҳоли билан бевосита мулоқотда бўлганимизда ушбу яратилган шарт-шароитлар билан бир қаторда айрим муаммолар борлиги аниқланди. Хусусан, маҳаллада тоза ичимлик суви йўқли, боғча, мактаб анча олисда эканлиги борасида ўз таклифларини билдиришди. Мазкур масала юзасидан шу ҳудуддан сайланган партия депутатлик гуруҳимиз аъзоси Олимхон Мутавалиев тез кунларда детутлик сўрови жўанатиб дастурга киритилишини маълум қилди.

Мазкур маҳаллада истиқомат қилаётган Акрамхўжа Азизовлар хонадонида бўлганимизда “Обод қишлоқ гузарида” ёши улуғ отахонлар дам олишлари учун “Оталар чойхонаси” очганлигини, хонадонида 100 та парранда, 5 та қорамол, 15 та бедана боқаётганлиги, томорқасида сабзавот экинлари етиштириб келаётганлиги гувоҳи бўлдик.

Ишчи гуруҳимиз вакиллари маҳалла гузари ёнида ёшларнинг ҳунар ўрганишлари учун ташкил этилган ўқув марказига ташриф буюрди.

- Мазкур ўқув марказини шу йил очганман, - дейди тадбиркор Камола Жахонгирова. – Ўқув марказимизда 10 дан ортиқ ҳунар тўгараклари бўлиб шу кунга қадар 500 нафар шогирд чиқарганман. Ҳозирда 40 нафар ёшлар таҳсил олиб келмоқда.

Ушбу ўқув маркази атрофида “Boston trikotaj ART Soft tex” корхонаси фаолият юритаётганлиги гувоҳи бўлдик. Ушбу корхонада маҳалланинг 120 нафар қизлари иш билан бандлиги таъминланган бўлиб, маҳсулотларини четга экспорт қилиб келмоқда. Партия ғояларини тарғиб қилиш давомида ўқув марказининг 30 нафар ёшлари ва ушбу корхонанинг 120 нафар ходими партияга аъзо бўлишга қизиқиш борлигини билдирди.

Партия фаоллари хонадонма-хонадон юриб, “Ҳар бир оила - тадбиркор” ва “Yoshlar kelajagimiz” дастурларининг тарғиботи олиб борилди, имтиёзлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Ўрганишлар давомида ушбу маҳалланинг кўпчилик хонадонларида томорқаларидан самарали фойдаланиб келаётганлиги гувоҳи бўлдик. 15 нафарга яқин хонадон эгалари томорқаларида иссиқхона ташкил қилиш, парранда ва чорва моллари боқиши учун имтиёзли кредит олиб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилишди. Партия вакиллари Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузурида ташкил этилган Жамғармадан имтиёзли 7 фоизлик кредит ажратиб берилишини маълум қилди.

Партия фаолларининг аҳоли билан мулоқотлари давом этмоқда.

O‘zLiDeP Янгиқўрғон

туман Кенгаши

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1803
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Хилола Отахонова ЎзЛиДеП Наманган вилоят Кенгаши2018-08-14 10:52:39

Партиямиз томонидан томорқадан унумли фойдаланишга кўмаклашишни тизимли йўлга қўйганлиги ўзининг самарасини бермоқда.


Рустамжон Миразимов ЎзЛиДеП Наманган вилоят Кенгаши2018-08-14 10:51:20

Ахоли томонидан томорқаларда етиштирилаётган махсулотлар ички бозорни таъминлабгина қолмасдан, ташқи бозорга экспорт қилишда хам ўзининг сезиларли хиссасини қўшмоқда.


Элдор Адилов ЎзЛиДеП Наманган вилоят Кенгаши2018-08-14 10:49:21

Янгиқўрғон тумани ахолисининг барчаси томорқасидан шундай тарзда унумли ва самарали фойдаланиб келмоқда, партиямиз бу борада бир кўмаклашиш ишларни йўлга қўйган.


Давлатбек Дедаханов ЎзЛиДеП Наманган вилоят Кенгаши2018-08-14 10:47:14

Ахоли томорқаларида етиштирилаётган махсулотлар экспорт қилинаётганлиги даромадга салмоқли хисса қўшмоқда, томорқалардан фойдаланиш тизимли йўлга қўйилишига эришилди.


Эркинжон Ахмеджоджаев ЎзЛиДеП Наманган вилоят Кенгаши2018-08-14 10:44:49

Партиямиз томонидан томорқадан унумли ва тизимли фойдаланишга кўмаклашмода, бу ўз самарасини бермоқда.


Тухтасинов Музаффар УзЛиДеП Наманган вилояти2018-08-14 10:38:09

“Ҳар бир оила - тадбиркор” ва “Yoshlar kelajagimiz” давлат Дастурлари тарғиб қилиниши самараси бўлмоқда.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-08-13 09:01:08

Жойларда партия фаоллари тамонидан “Ҳар бир оила - тадбиркор” ва “Yoshlar kelajagimiz” давлат Дастурлари кенг тарғиб қилиниши узининг самарасини бермоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+