O‘zLiDeP фаоллари Норин аҳолиси билан бевосита мулоқотда бўлди

12.08.2018, 12:53

O‘zLiDeP фаоллари Норин аҳолиси билан бевосита мулоқотда бўлди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Наманган вилоят ва Норин тумани Кенгаши томонидан тузилган ишчи гуруҳ тумандаги “Қоратери” МФЙ аҳолиси билан ҳудуддаги муаммо ва таклифлар юзасидан суҳбатлашди.

Мулоқот давомида маҳалла аҳлидан алоқа тизими, суюлтирилган газ ва ичимлик суви таъминотини яхшилаш, ички йўлларни таъмирлаш борасида мурожаатлар келиб тушди.

Бундан ташқари, маҳаллада яшовчи Ихволиддин Қурбонов ва Ҳудойберди Холмуродовлар  соғлигини тиклаш борасида ёрдам сўраб мурожаат қилишди. Бу масала ишчи гуруҳ томонидан жойида ҳал этилиб, уларга вилоят шифохонасида  даволанишлари учун йўлланма олиб берилди.

Таъкидлаш керакки, ушбу маҳалла 2018 йил “Обод маҳалла” дастурига киритилган бўлиб, ҳозирда маҳалладаги 9 та кўчада  925 та хонадон мавжуд. Шундан, 182 та хонадонда дастур доирасида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бироқ, ўрганишлар давомида аниқландики, ҳудуддаги  2 та қабристонларни ободонлаштириш белгиланган бўлсада, ҳозиргача ҳеч қандай ишлар бошланмаган.

Шунингдек, учрашув давомида фаолларимиз 60 га яқин хонадон вакиллари билан мулоқотга киришиб,  “Ҳар бир оила тадбиркор” ва “Yoshlar kelajagimiz” давлат Дастурларининг мазмун-моҳияти бўйича кенг тушунтириш ишлари олиб боришди.

“Қоратери” МФЙ “Ҳумо” кўчасида яшовчи Муҳторжон Парпиев хонадонидаги 2 сотих ер майдонида фарғонача усулда узум етиштиришни йўлга қўйиб, мўл ҳосил олишга эришмоқда.

Партия фаоллари М.Парпиевнинг узум етиштириш борасидаги тажрибасини ҳудудда оммалаштириш ва қўшимча иш ўринлари яратиш бўйича мастер класс ташкил этишни режалаштирди.

Партия фаолларининг аҳоли билан учрашувлари давом этмоқда.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1443
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Умурзоков Улуғбек ЎзЛиДеП Учқўрғон туман аппарат рахбари2018-08-13 18:24:37

Иш ўринлани яратиш ва хар бир хонадонларда исикхона ташкил этиш ва узумчиликни ривожлантириш энг макул таклиф.


Зульфия2018-08-12 13:29:31

Текст не понятен,ладно ошибок столько в каждом слове ,но о чем ни чего не поняла.Возьмите грамотного переводчика.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+