O’zLiDeP фаоллари Тўрақўғон туманидаги “Оқтош” МФЙ аҳолиси билан учрашди

12.08.2018, 19:43

O’zLiDeP фаоллари Тўрақўғон туманидаги “Оқтош” МФЙ аҳолиси билан учрашди

Хабарингиз бор, O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Наманган вилоят, туман Кенгашлари ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда партия фаолларидан иборат ишчи гуруҳ хонадонма хонадон юриб аҳоли билан бевосита мулоқотда бўлмоқда.

Бу галги учрашув Тўрақўғон туманидаги “Оқтош” МФЙда ташкил этилди.

Таъкидлаш керакки, ушбу маҳаллада  “Обод қишлоқ” дастури доирасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Маҳалладаги мавжуд 621 та хонадонда жами 3168 нафар аҳоли яшайди, булардан 102 хонадон кўп қаватли уйларда истиқомат қилишади. Ушбу кўп қаватли уйлар йиллар давомида эскириб яроқсиз ҳолга келиб қолган эди. “Обод қишлоқ”  дастури доирасида мазкур уйлар қайта таъмирланиб, барча шароитлари яхшиланди.

-Юртбошимизга ўз миннатдорчигимизни билдирамиз, - дейди маҳалла раиси Валижон Саттаров. - Бугун маҳалламиз қиёфаси тубдан ўзгарди, ичимлик суви ва электр таъминотидаги муаммолар бартараф этилди. Қолаверса,  марказда 150 ўринга мўлжалланган болалар боғчаси қурилаётгани бизни янада хурсанд қилди.

Партия фаоллари мулоқот давомида аҳоли вакилларига “Ҳар бир оила - тадбиркор” ва “Yoshlar kelajagimiz” давлат Дастурлари кенг тарғиб қилдилар.

Тарғибот давомида партия фаоллари томонидан иссиқхона ташкил этиш истагини билдирган 10га яқин аҳолига зарурий кўрсатма ва тавсиялар берилди ҳамда  кредит олишларида ёрдам беришга тайёр эканликларини билдиришди.

Партия фаолларининг аҳоли билан учрашувлари давом этмоқда.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1523
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Маъмуржон Абдуллаев - O‘zLiDeP Қашқадарё вилояти Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири2018-08-13 10:53:29

“Yoshlar kelajagimiz” давлат Дастурлари кенг тарғиб қилиш ҳудудлардаги ёшлар муоммоларини ўрганиш борасида тизимли ва самарали иш олиб бориш Партиямизнинг асосий фаолият мезонига айланиши керак.


Рузметова Говхар O'zLiDeP Шовот туман Кенгаши раиси ўринбосари2018-08-13 10:52:53

“Ҳар бир оила - тадбиркор” ва “Yoshlar kelajagimiz” давлат Дастурлари жойларда тўғри ва самарали ташкил қилиниши натижасида партия электарати вакиллари сафи анчага кўпайишига ёрдам беради.


Холмат Тўраев Жиззах вилояти2018-08-13 10:10:59

Партиямиз вакиллари аҳоли хонадонлари турмуш шароити билан яқиндан танишмоқда


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-08-13 09:00:02

Жойларда партия фаоллари тамонидан “Ҳар бир оила - тадбиркор” ва “Yoshlar kelajagimiz” давлат Дастурлари кенг тарғиб қилиниши узининг самарасини бермоқда.


Рахманова Гульнара КР Тахтакупир тумани 2018-08-13 08:32:08

Барча ахолиларда, жойлардаги бошлангич партия ташкилотларида партия фаоллари тамонидан “Ҳар бир оила - тадбиркор” ва “Yoshlar kelajagimiz” давлат Дастурлари кенг тарғиб қилиниши хар бир фукорага, хар бир хонодонга тадбиркорлик йуналиши буйича тушинтиришлар бериши узининг самарасини курсатмокда. Хакикатдан хам тадбиркорлик-давр талаби


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+