O‘zLiDeP фаоллари Учқўрғон туманидаги “Гулистон” ва “Қўғай”МФЙ аҳолиси билан мулоқотда бўлди

13.08.2018, 23:45

O‘zLiDeP фаоллари Учқўрғон туманидаги “Гулистон” ва “Қўғай”МФЙ аҳолиси билан мулоқотда бўлди

O‘zLiDeP фаолларидан иборат ишчи гуруҳ вакиллари Учқўрғон туманидаги “Гулистон” ва “Қўғай”МФЙ аҳолиси билан бевосита мулоқот олиб боришди.

Айтиш жоизки, мазкур маҳалла Президентимиз ташаббуси билан жойларда амалга оширилаётган “Обод маҳалла” дастурига киритилган бўлиб, у ерда аҳоли хонадонларининг уйлари таъмирланди, йўлларга асфальт ётқизилди, тоза ичимлик суви етказиб бериш ишлари якунига етказилмоқда.

Партия фаоллари ҳар иккала МФЙлардаги 83та хонадонларга бевосита кириб боришди. Учрашувлар жараёнида партия фаоллари биринчи навбатда аҳолини тобора яқинлашаётган энг улуғ энг азиз байрам – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллиги ва муборак Қурбон ҳайити байрами билан табриклади. Шунингдек, мамлакатимизда амалга оширилаётган “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида олиб борилаётган амалий ишлар, “Yoshlar kelajagimiz” ҳамда “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган ёшларга ва ҳар бир оилага имтиёзли кредитлар ажратилиши, ушбу дастурларнинг ҳаётий жиҳатлари оддий, содда тилда тушунтириб берилди.

Мазкур ҳудудда жами аҳоли сони 2701 нафарни, хонадонлар сони 496 тани ташкил этади. Ахолининг асосий даромад манбаи дехқончилик ва чорвачиликдан иборат. Маҳалла ҳудудидаги 50 та хонадонлар ўрганилганда 9 нафар аҳоли хонадонида иссиқхона қуриш учун, 5 нафари парранда, 5 нафари эса касаначилик билан шуғулланиш мақсади борлиги ва имтиёзли кредит олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат этдилар.

Ушбу мурожаатларни ижобий ҳал этиб бериш мақсадида аҳолига O‘zLiDeP кўмагида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши қошида ташкил этилган Жамғарма ҳисобидан 7 фоизлик имтиёзли кредит ажратиб бериладиган бўлди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

 

  • Кўрилди
    1615
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ж.Кадиров-O‘zLiDeP Олмазор туман Кенгаши аппарат раҳбари2018-08-14 16:41:16

O‘zLiDeP фаолларидан иборат ишчи гуруҳ вакилларига куч кувват ва ғайрат тилаймиз.


Холмат Тўраев Жиззах вилояти2018-08-14 14:57:24

ЎзЛиДеП ҳар бир хонадонга кириб бормоқда


Б.Саидолимов O'zLiDeP Хўжаобод туман Кенгаши 2018-08-14 12:12:11

Президентимиз ташаббуси билан бошланган “Обод маҳалла” дастурлари доирасида жойлардаги олиб борилаётган ишлар уз самарсини курсатиб келмокда. Партиямиз фаоллари хам мазкур лоихада фаол катнашиб, уз ердамини аянмасдан ахоли муоммаларини урганишга ўз хиссаларини қўшишмоқда. Куни кеча Халқ депутатлари Хўжаобод туман Кенгаши депутати Махфузахон Турғунова хам Хўжаобод тумани Солпи МФЙдаги кам таъминланган оилалар холидан хабар олиб, яқинлашиб келаётган Қурбон хайити ва Мустақиллигимизнинг 27 йиллик байрами билан табриклади. Шундай саховатпеша депутатларимиз доимо соғ бўлишсин.


Рахманова Гульнара КР Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-08-14 08:20:22

Давлатимиз рахбари ташуббуси билан кабул килинган “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида жойлардаги олиб борилаётган ишлар уз самарсини курсатиб келмокда. Шу уринда партиямиз фаоллари хам уз ердамини аянмасдан муоммаларини урганиб ердам килмокдалар.


Навоий вилоят Кенгаши Қўчқоров Беҳзод Исомиддинович2018-08-14 07:47:31

O‘zLiDeP фаолларидан иборат ишчи гуруҳ вакилларининг оддий аҳолини ташвишга солаётган муаммоларини ечимини топишдаги келгусидаги ишларига куч кувват ва ғайрат тилаймиз..


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+