Партия раҳбари шуманайлик тадбиркорлар ҳузурида
20.10.2018, 19:00
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов Шуманай туманидаги тадбиркор ва фермерлар билан амалий мулоқот қилди.
Унда тадбиркор ва фермерлар манфаатини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолиятидаги учраётган муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш, партиямизнинг энг муҳим вазифаларидан эканлиги таъкидланди.
Партия раҳбари тумандаги “Досмурза чарво” фермер хўжалигига ташриф буюриб, хўжалик фаолияти билан яқиндан танишди. Чорвачиликка ихтисослашган ушбу фермер хўжалигида 89 гектар ер мавжуд бўлиб, 16 та турли хил сут маҳсулотларини қайта тайёрлаш корхонаси ва аҳолига маишии хизмат кўрсатиш шохобчаларининг фаолияти йўлга қўйилган. 12 нафар киши доимий иш билан банд.
Шунингдек, А. Хаитов тумандаги “Матирзаева Розалия” корхонасига ҳам борди.
Қарийб 22 йилдан буён миллий ва замонавий услубда кийим-кечаклар, ўтовлар учун гиламлар, “ақ басқур”, “қизил басқур”, “кереге танғиш”, “изба-дизбе”, “упшин”, “жан бау” каби матоларни тайёрлаш ишлари билан шуғулланиб келаётган ҳунарманд Олтиной опа меҳмонларни корхона фаолияти билан яқиндан таништирди.
Эътиборга молик жиҳати ушбу корхонада фаолият юритаётган хотин-қизлар партия аъзолигига қабул қилинди.
Бундан ташқари партия раҳбари теримчилар ҳолидан хабар олиш мақсадида тумандаги “Қарабайли инвест”, “Махмудов Бекполат ” ва “Мирзабеков Марқабай” фермер хўжаликларида ҳам бўлди.
Учрашувлар давом этмоқда.
O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
Деҳқонободлик депутатлар билан мулоқот қилинди
25.04.2024, 11:46
-
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги иттифоқчилик муносабатлари халқ манфаатлари йўлида
20.04.2024, 12:06
-
Аҳолига қонунчиликдаги янгиликлар тушунтирилди
20.04.2024, 08:28
-
Депутатлар мирзачўллик сайловчилар билан учрашди
18.04.2024, 11:57
-
Жиззахда томорқачиликни янада ривожлантиришга бағишланган семинар ташкил этилди
12.04.2024, 16:43
Билдирилган фикрлар
Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб2018-10-21 09:59:50
Партиямиз рахбарларининг чекка туманлардаги партия Кенгашларии фаолиятига эътибор каратиб уларнинг амалий ишлари билан танишиб, тадбиркорлар ва фермерлар билан сухбат килиши уз маслахатларини бериши бу бизга деган катта хурмат деб биламиз. Рахмат! Эътибор ва куллаб кувватлаш бор жойда уз узидан ишнинг самарадорлиги ошади