“O‘zLiDeP тадбирида ННТ фаолиятини юритишнинг ҳуқуқий асослари юзасидан тушунчаларга эга бўлдим”, дейишмоқда янгиқўрғонлик тадбиркорлар

30.11.2018, 17:29

“O‘zLiDeP тадбирида ННТ фаолиятини юритишнинг  ҳуқуқий асослари юзасидан тушунчаларга эга бўлдим”, дейишмоқда янгиқўрғонлик тадбиркорлар

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги  Ўзбекистон Республикаси  Қонуни ижросини таъминлашда давлат органлари, ННТларнинг ўрни ва фаолияти” мавзусида семинар ташкил этди.

Семинарда ҳудуддаги нодавлат нотижорат ташкилотлари  вакиллари ва тадбиркорларга юқоридаги қонун ижросини таъминлашда  ННТнинг ўрни  ва уларнинг жамоатчилик назоратини амалга оширишда давлат ташкилотлари билан шерикчилик алоқалари ҳақида атрофлича тушунчалар берилди.

– Семинарда қонунлар ижросида партиямизнинг тарғиботчилик  ўрни ҳақида батафсил маълумот берилди, – дейди  Зулхумор Ахмаджонова. – Шунинг баробарида тадбир ташкилотчиларидан ўзимизга керакли маслаҳатларни ҳам олдик. Масалан, мен тадбиркор сифатида ҳудудда хусусий мактабгача таълим муассасаси ташкил этиш ниятидаман. Семинарда нодавлат таълим муассасаси фаолиятини юритишнинг  ҳуқуқий асослари юзасидан тушунчаларга эга бўлдим.

Семинар якунида туманда жамоатчилик назоратини амалга оширишда ННТлар билан давлат ташкилотларининг ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва мазкур қонун ижросини таъминлаш юзасидан долзарб  вазифалар белгилаб олинди.

Рустам МИРАЗИМОВ,

O‘zLiDeP Янгиқўрғон туман

Кенгаш аппарат раҳбари

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    1224
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+