Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

16.08.2023, 09:45

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамкорлигида “Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида ўзаро ҳамкорлик” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш, амалга оширилаётган бизнес соҳасидаги ислоҳатларни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш, тадбиркорларнинг хуқуқ ва манфаатларидан келиб чиққан ҳолда соҳага доир қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Маълумки, бундан 6 йил олдин мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёевнинг бевосита ташаббуси билан тадбиркорлик субъектларида текширишлар ўтказишга мораторий эълон қилинган эди. Бунинг натижасида ўтган давр мобайнида республикамизда фаолият кўрсатаётган тадбиркорларнинг сони бир неча карра кўпайиб, 500 мингдан ошиб кетди.

Давра суҳбатида кўтарилган долзарб масалалар юзасидан билдирилган фикр-мулоҳазалар ва хулосалардан келиб чиққан ҳолда, тадбир иштирокчилари томонидан амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    829
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+