O‘zLiDePнинг даъво аризаси туфайли тадбиркор судда ютиб чиқди

16.12.2018, 17:13

O‘zLiDePнинг даъво аризаси туфайли тадбиркор судда ютиб чиқди

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлими “Sunny Light Trade” ва Наманган шаҳар ДСИ билан юзага келган низо бўйича иқтисодий судга даъво аризаси киритди. Ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Х.Сулайманова номидаги Республика суд экспертиза марказига судга оид бухгалтерия экспертизаси тайинланди.

Жорий йил 13 декабрь куни Наманган шаҳар Иқтисодий суди томонидан  Наманган шаҳар ДСИнинг “Sunny Light Trade Service” МЧЖдан
90,5 млн. сўм қўшимча қиймат солиғи ундириш хақидаги даъвоси рад этилди.

– Бундан икки ой аввал O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси А.Хаитов билан бўлиб ўтган учрашувда Наманган шаҳар ДСИ томонидан нотўғри ҳисобланган қўшимча қиймат солиғи билан боғлиқ бўлган масалани ҳал этишда кўмак сўрган эдим, – дейди  корхона раҳбари О.Аҳмедов. – Ўтган вақт мобайнида O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгашининг саъй-ҳаракатлари билан манфаатларим ҳимоя қилинди. Бунинг учун O‘zLiDePдан миннатдорман.

Музаффар ТЎХТАСИНОВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    1545
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+