OʻzLiDeP ёшларга Президент Мурожаатномаси моҳиятини тушинтирди

09.01.2019, 16:30

OʻzLiDeP ёшларга Президент Мурожаатномаси моҳиятини тушинтирди

OʻzLiDeP Мирзо Улуғбек туман Кенгаши Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган давра суҳбати ўтказди.

Унда Халқ депутатлари туман Кенгашидаги OʻzLiDeP дупутатлик гуруҳи аъзолари, партия туман Кенгаши фаоллари, институтнинг профессор ўқитувчилари, ёшлар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

–Президентимизнинг парламентга Мурожаатномасини бор вужудимиз билан тингладик, – дейди OʻzLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Гўзал Халиқулова. –Чунки Мурожаатномада барча соҳалардаги ислоҳотларни изчил давом эттириш, хусусан, 2019 йилда бажарилиши зарур бўлган энг муҳим устувор вазифалар белгилаб берилди. Энди ушбу вазифалар ижросида фаол қатнашиш, ўз ҳиссамизни қўшиш учун бор билим ва салоҳиятимизни ишга соламиз.

Тадбирда партия вакиллари ва депутатлар Мурожаатнома мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш ҳамда унда белгиланган устувор вазифалар ижроси юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Муроджон ЎРИНОВ,

 OʻzLiDeP Тошкент шаҳар

 Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1705
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+