Бир кунда чекка овулдаги 17 кишининг бандлиги таъминланди
16.05.2019, 16:27
O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда “Ижтимоий ривожланиш – асосий мақсадимиз” шиори остида ўзини-ўзи бошқариш органларида, биринчи навбатда, чекка овул фуқаролар йиғинларида меҳнат ярмаркалари, маҳалла кутубхонаси акцияси ўтказилмоқда.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилалар уйи атрофи ободонлаштирилиб, томорқадан самарали фойдаланиш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилаётир.
Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси Тахтакўпир туманидаги “Қара ой” овулида ташкил қилинди. Унда партия фаоллари, туман бандликка кўмаклашиш маркази, хотин-қизлар қўмитаси, тегишли ҳамкор ташкилот вакиллари иштирок бевосита этди. Ярмаркада 21 та корхона ва ташкилотлар, фермер хўжаликлари ва тадбиркорлик субъектлари 35 та бўш иш ўрнини тақдим қилишди.
– Асосий мақсадимиз энг чекка ҳудудларда истиқомат қиладиган аҳолини ишли қилиш, айниқса, аёллар ва ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка йўналтириш бўйича зарур маслаҳат ва тавсиялар беришдир, – дейди O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аппарат раҳбари Шарап Утемисов. – Ўтказилган ярмаркада 17 нафар фуқарони ишга қабул қилиш бўйича йўлланмалар, 20 нафарига жамоатчилик асосида ишга жойлаштириш бўйича тавсиялар берилди.
– Таклиф қилинган бўш иш ўринлари билан танишдим, – дейди “Қара ой” овулида яшовчи
Г. Абдижамилова. – Уйда фарзанд тарбияси билан бўлиб ишсиз қолиб кетгандим. Ярмарка туфайли мутахассислигим бўйича Тахтакўпир туман давлат санитария-эпидемиология назорати бўлимига лаборант сифатида ишга қабул қилиндим.
Партия фаоллари ҳамкор ташкилот вакиллари билан биргаликда ёлғиз ва кам таъминланган оилалардан Х. Оспанова ва Д. Ниязимбетоваларнинг хонадонларида бўлишди. Уй бекалари билан томорқа ерларидан унумли фойдаланиш бўйича мулоқот асносида уларга помидор ва бодринг кўчатлари берилиб, экишга кўмаклашилди.
– Маҳалламизда 4 376 киши тинч-тотув турмуш кечириб келмоқда, – дейди “Қара ой” ОФЙ раиси Д. Сайтова. – Шунинг икки мингдан зиёдини хотин-қизлар ва бир ярим минг нафарини ёшлар ташкил этади. – Туманимизда тўқимачилик фабрикаси ишга туширилиш арафасида. Ишсиз аёлларнинг 160 нафари шу ерга ишга киришни сўраб мурожаат қилган.
Акция доирасида овулда бошқа хонадонлар эгалари билан ҳам мулоқотлар қилинди. Бундай тадбирларни барча қишлоқларда ўтказишга келишиб олишди.
O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми - мамлакатимиз ривожидаги янги имкониятлар эшигидир!
04.05.2024, 20:10
-
Балиқчилик ишбилармон аёллар сараланяпти
04.05.2024, 20:06
-
Ўзаро манфаатли ва ишончли ҳамкорлик янги марраларга чорлайди
04.05.2024, 20:03
-
Оҳангарондаги ишбилармон аёллар фаолияти қўллаб-қувватланди
04.05.2024, 20:01
-
Жондорлик депутатлар ва маҳалла фаоллари билан мулоқот қилинди
04.05.2024, 18:00
Билдирилган фикрлар
Косыбаев Нокибай2019-05-22 15:19:15
Партиямиз фаолларига ва ходимларига рахмат. Ахоли ишончини оклаш, ишсизларнинг бандлиини таъминлаш, шу оркали моддий таъминотини яхшилаш энг долзарб вазифалардан. Ушбу хайрли ва машаккатли ишларингизда зафарлар тилайман азиз партиядошлар.