Тадбиркорларнинг ҳуқуқий манфаатлари ҳимоя қилинади

30.05.2019, 14:53

Тадбиркорларнинг ҳуқуқий  манфаатлари ҳимоя қилинади

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Бизнес тузилмалари ва фермерлар билан ишлаш бўлими Президентимизнинг “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрсида”ги фармони мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати ташкил этди.  

Тадбирда вилоят адлия, инвестициялар ва ташқи савдо, иқтисодиёт ва саноат бошқармалари, Марказий банк, Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармалари, фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши вакиллари,  тадбиркор ҳамда тадбиркорликни бошламоқчи бўлган ёшлар қатнашди.

–Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири қилиб белгиланган, – дейди O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Фахриддин Абдусатторов. –Кейинги йилларда бизнес муҳитини яхшилаш, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш бўйича бир қатор фармон ва қарорлар қабул қилинди. Тегишли идоралар томонидан тадбиркорларга рухсат берувчи ҳужжатларни олиш тартиби анчагина соддалаштирилди. Тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятини текширишлар қисқартирилди. Натижада юртимизда йилдан йилга тадбиркорлар сони ортиб бораяпти.

Йиғилишда 2019 йилнинг биринчи чораги якунига кўра лойиҳаларни амалга ошириш учун 16,4 триллион сўм ҳажмда кредитлар ажратилгани қайд этилди. Иқтисодиётда инвестицияларни ўзлаштириш ҳажмлари 1,3 бараварга, янгидан ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари сони 2,3 бараварга ўсганлиги таъкидланди.

Шунингдек, давлат идоралари раҳбарлари тадбиркорларга ҳар томонлама кўмаклашиши, халқ депутатлари Кенгашларида уларнинг бу борадаги фаолиятлари муҳокама қилиниши зарурлиги айтиб ўтилди.

Тадбирда Ховос туманида фаолият юритаётган  “ROBBIT  RAISING” МЧЖ иш юритувчиси О.Эргашевнинг ер масаласидаги, вилоят “Эксклюзив Маркетинг арт” МЧЖ раҳбари Ҳ.Жўрабоевнинг  кредит бўйича муаммосини ўрганиш ва ҳал этиш мутасадди идора вакиллари зиммасига юклатилди.

Тадбир сўнгида фармоннинг мазмун-моҳиятини тадбиркорларга етказиш, айниқса, қабулхоналар фаолиятини ОАВда кенг ёритиб бориш лозимлиги таъкидланди.

                            Дилором ЭСОНОВА,

                            O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

                             масъул ходими

  • Кўрилди
    1121
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+