Қорақалпоғистонда O‘zLiDeP сайловолди дастури лойиҳаси муҳокама қилинди
23.07.2019, 17:14
Нукусда O‘zLiDePнинг янгиланган дастури ва сайловолди дастури лойиҳалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда иштирок этганлар кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз таклифларини, фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Жумладан, халқ вакили М.Бекназарова ёшларни сиёсий партиялар фаолияти ҳақида кўпроқ билимга эга бўлиши учун мактаб, академик лицей ва коллежлар учун алоҳида дарсликлар ишлаб чиқиш, шунингдек, ўқувчиларнинг сиёсий саводхонлигини янада бойитиш мақсадида дарсларга партия вакилларини жалб этиш кераклигини билдирди.
Унинг фикрича, бу ташаббус ўсиб келаётган ёш авлоднинг сиёсий саводхонлигини ошириш баробарида, уларни сиёсий жараёнларда янада фаол бўлишга ундайди.
Партия Муйноқ туман Кенгаши аппарат раҳбари Абдижаббор Тлеёв эса аҳоли, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилишда “O‘zLiDeP тавсияномаси” асосида тижорат банкларидан 5 йиллик муддатга имтиёзли кредитлар ажратишни давлат дастурига киритиш кераклигини билдирди.
O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти” фаоли Г.Жалғасова тадбиркор, фермер ва ишбилармонларнинг фаолиятини ОАВ орқали кенгроқ ёритиб бориш ва аҳолини тадбиркорликка оид янгиликлардан хабардор қилиш мақсадида “Biznes – TV” телеканалини ташкил этиш таклифини илгари сурди.
Партия фаоли ҚДУ талабаси Д.Сарсенбаев эса уюшмаган ёшларни иш билан таъминлайдиган “Ягона электрон веб портал дастури базасини” ташкил этиш, олий таълим муассасаларида таълим олаётган талаба ёшлар учун давлат хусусий шерикчилик асосида “Талабалар уйларини” қуриш таклифни билдирди.
Йиғилишда партия фаолиятига оид бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.
O‘zLiDeP Қорақалпоғистон
Республикаси Кенгаши
матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
Ўзаро манфаатли ва ишончли ҳамкорлик янги марраларга чорлайди
04.05.2024, 20:03
-
Оҳангарондаги ишбилармон аёллар фаолияти қўллаб-қувватланди
04.05.2024, 20:01
-
Жондорлик депутатлар ва маҳалла фаоллари билан мулоқот қилинди
04.05.2024, 18:00
-
Инвестициялар – иқтисодий тараққиётимизнинг мустаҳкам драйвери
04.05.2024, 16:50
-
Ўзбекистон хорижий инвесторлар учун ишончли ва узоқ муддатли ҳамкорга айланади
04.05.2024, 11:50
Билдирилган фикрлар
Рахманова Гульнара КР Тахтакупир тумани 2019-08-03 10:49:36
O‘zLiDePнинг янгиланган дастури ва сайловолди дастури лойиҳалари муҳокамасига бағишланган йиғилишларнинг жойларда купрок утказилиши албатта ахоли тамонидан партиянинг жамиятдаги обрусини янада оширишга каратилган таклифларини, фикр-мулоҳазаларини олишга ва келгуси сайловда хам партиямиз фаоллик билан ендашиб купрок депутатлик уринлар эгаллашига асос булари сузсиз.