#LIVE Бугун O‘zLiDeP Сиёсий Кенгашининг мажлисида Бош вазир номзодини кўрсатиш масаласи муҳокама қилинади
18.01.2020, 09:35
2020 йил 18 январь куни Тошкент шаҳрида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгашининг мажлиси ўтказилади.
Мажлисда Партиянинг фаоллари, сайланган депутатлар, Нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциацияси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, шунингдек, партиянинг ҳудудий кенгашлари, мамлакатимиз ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.
Мажлисни O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси А.Хаитов олиб боради.
Сайловларда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси муваффақиятли иштирок этди ва натижада Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 53 нафар депутатлик ўрнини эгаллаб, мамлакат тарихида тўртинчи бор парламентдаги энг йирик фракцияни ташкил этди.
Асосий қонунимизга биноан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентига кўриб чиқиш учун тақдим этилади. Йиғилишда Конституциямизнинг 98-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўрсатиш масаласи сиёсий кенгаш аъзолари томонидан атрофлича муҳокама қилинади.
O‘zLiDeP матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
O`zLiDeP Сиёсий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
15.04.2024, 15:56
-
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгашининг XIV мажлиси бўлиб ўтди
12.05.2023, 21:18
-
O`zLiDeP Сиёсий Кенгашининг ХII мажлиси бўлиб ўтди
16.03.2023, 11:53
-
O'zLiDeP 19 ёшда: Партиянинг ўтган даврдаги фаолияти ҳамда Тараққиёт стратегисидаги вазифалар ижроси таҳлил қилинди
14.11.2022, 12:48
-
Тараққиёт стратегиясидаги вазифалар ижросини таъминлаш бўйича тузилган O'zLiDeP ишчи гуруҳининг фаолияти сарҳисоб қилинди
12.04.2022, 11:57
Фикрингизни қолдиринг