O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши устувор вазифаларни белгилаб олди

18.01.2018, 12:56

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши устувор вазифаларни белгилаб олди

O‘zLiDeP  Уставига кўра бир йилда  икки марта ҳудудий Кенгаш йиғилишини ўтказиш белгиланган. Шунга мувофиқ, O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгашининг VIII кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ҳалқ депутатлари Фарғона вилояти  Кенгашидаги вилоят ва туман O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, O‘zLiDeP  Фарғона вилояти туманлари Кенгаши ходимлари, фермерлар, тадбиркорлар ва оммавий ахборот воситалари иштирок этди.

Тадбирда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти ва ундан келиб чиқувчи вилоят партия Кенгаши олдида турган долзарб вазифалар, O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгашининг 2017 йилдаги фаолияти якунлари ҳамда 2018 йилга мўлжалланган амалий ҳаракатлар дастури ва ундан келиб чиқадиган устувор вазифалар тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Тадбир давомида Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан тегишли хулоса чиқариб, партия фаолиятида ҳам қуруқ ҳисобот беришдан воз кечиб амалий ишларга ва натижаларга асосий эътибор қаратиши, олиб борилаётган ишларни холисона танқидий таҳлил этиб, зарур чора-тадбирларни белгилаб олиш зарурлиги таъкидланди.

Тадбир сўнгида  Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган асосий вазифалар, шунингдек, Президентимизнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан жорий йил 12 июлдаги видеоселектор йиғилишидаги маърузаси доирасида берилган муҳим топшириқлардан келиб чиқиб, 2018 йил “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширилиши белгиланган асосий устувор йўналишлар белгилаб олинди.

 А.ОТАБОЕВ,

O‘zLiDeP Фарғона вилояти

Кенгаши матбуот хизмати ходими

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2108
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+