Шаҳрисабзда афғон гиламлари тўқилмоқда

18.03.2021, 14:33

Шаҳрисабзда афғон  гиламлари тўқилмоқда

Шаҳрисабз шаҳрида “AFGHAN BAZAR SILK CARPETS SHAKHRISABZ” МЧЖ шаклидаги Афғонистон билан ҳамкорликда афғон гиламлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган қўшма корхона ишга тушди.

Корхона иш бошқарувчиси Насим Зиёвуддиновнинг маълум қилишига кўра, гилам тўқиш ускуналари афғонистонлик ҳамкорлар томонидан олиб келиб ўрнатилган. Асосан гилам қўлда тўқилади. Шу боис айни пайтда 60 нафарга яқин ишсиз шаҳрисабзлик хотин-қиз афғонистонлик мутахассислардан анчайин мураккаб бўлган қўлда гилам тўқиш сир-асрорларини пухта ўрганишмоқда.

-Ишсиз ва “Аёллар дафтари”га кирган хотин-қизлар бандлигини таъминлашда бу қўшма корхонанинг аҳамияти жуда катта бўлмоқда,- дейди O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” бўлими бошлиғи Гулбаҳор Тўраева. – Қувонарли жиҳати эса шаҳрисабзлик аёлларнинг дунёга машҳур афғон гиламларини тўқишни ўрганиши бу ҳудудда гиламдўзлар учун марказ ташкил этиш имкониятини яратади.

Энг муҳими, Шаҳрисабзда тўқилаётган бу гиламларни Европа давлатларига экспорт қилиш мўлжалланмоқда. Бундан ташқари Шаҳрисабзга келаётган хорижлик сайёҳлар ҳам қўшни мамлакат билан ҳамкорликда яратилаётган қадимий  усулдаги бу гилам намуналарини томоша қилиши ҳамда харид қилиши учун имконият яратилади.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    379
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+