Давлат раҳбарлари Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасига ташриф буюрди

01.05.2018, 14:14

Давлат раҳбарлари Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасига ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Таййип Эрдоған Бухорога ташрифи аввалида Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилдилар. Қуръон тиловат қилинди.

Ўзбек ва турк халқларининг дини, маънавий қадриятлари бир. Юртимизда яшаган авлиё ва алломалар Туркияда ҳам эъзозланади. Буюк аждодимиз Баҳоуддин Нақшбанд ана шундай сиймолардан биридир. 

Олий мартабали меҳмонга унинг ҳаёти, ислом дини ривожига қўшган улкан ҳиссаси, «Кўнглинг Аллоҳда, қўлинг меҳнатда бўлсин» деган ғоянинг мазмун-моҳияти ҳақида сўзлаб берилди.

Мустақиллик йилларида бу маскан юртдошларимиз ва хорижий сайёҳлар кўп келадиган зиёратгоҳга айланди.

Туркия Президенти Ўзбекистон буюк алломалар юрти эканини, халқимиз тарихи ва маънавиятига ҳурмати баландлигини таъкидлади.

Зиёрат туркиялик меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1827
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Улуғбек Ишанходжаев - партия Тошкент шаҳар Кенгаши аппарати бўлим мудири2018-05-02 10:13:43

Буюк аждодимиз Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрати юртимизда яшаган авлиё ва алломалар ва халқимизга бўлган чуқур ҳурмат деб биламан ва бундан жуда ҳам қувонаман. Чунки, Ўзбекистонда дунёга машҳур инсонлар кўплаб туғилган ва улар жаҳон цивилизациясига беқиёс хиссасини қўшган.


Санъат Исматов2018-05-01 16:55:17

Мы Бухарцы горды тем, что во всех мусульманских странах почитаются наши историчесткие достопримечательности такой как Баховуддин Накшбанд. Ведь история Турции, как и история Узбекистана уходит на тысячелетия.


Халқ депутатлари Миришкор туман Кенгаши депутати Жаббор Қодиров2018-05-01 15:59:41

Она диёримиз дунё сайёҳлари эътиборини тортган мамлакатлар сирасига киради. Қадимий шаҳарлардаги тарихий обидалар ҳам халқимизнинг улуғвор ҳаётидан ҳикоя қилиб туради. Ражаб Таййип Эрдоған Бухородаги Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилиши Юртимизда яшаган авлиё ва алломалар ва халқимизга бўлган чуқур ҳурмати деб билан.


Абдурахмонов Азамат Остонақулович Сурхондарё вилояти Ташкилий-партиявий ишлар бўлими мудири2018-05-01 15:31:23

Ўзбек-турк ҳалқлари қадим-қадимдан қардошлик ришталари билан бир бирига чамбарчас боғлиқ ҳолда шаклланган бўлиб, тарихан бир туркийзабон ҳалқдир.


Шоира Хасанова2018-05-01 15:25:48

Буюк аждодларимизга бўлган эъзоз ва эхтиромнинг яққол намунасидир. Зеро, маънавияти муштарак, тафаккури теран икки қардош халқнинг илдизи бақувват, дўстлиги абадий бўлсин!


Диниева Гулистон Курбанбаевна КР Элликқалъа тумани 2018-05-01 15:15:03

Ўзбек ва турк халқларинингдўстлиги шубхасиз янада мустаҳкам бўлиб, уларнинг ривожланишида катта рол ўйнайди


Рахимова Шерман Шермуратовна Сергели тумани2018-05-01 15:14:47

Ўзбек ва турк халқларининг дини, маънавий қадриятлари бир-бирига ўхшаш. Юртимизда яшаган авлиё ва алломалар Туркияда ҳам эъзозланади. Буюк аждодимиз Баҳоуддин Нақшбанд ана шундай сиймолардан биридир.


Акбар Якубов2018-05-01 14:57:13

Ўзбек ва турк халқларининг дини, маънавий қадриятлари бир эканлиги ҳамда икки давлат раҳбарларининг Бухорога ташрифи аввалида Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилганлари тарихга ва маънавията бўлган хурмат деб биламиз


Қашқадарё вилоят Сиёсий таълим маркази раҳбари О. Мовланов2018-05-01 14:52:37

Буюк тарихга эга бўлган, аждодлларини эъзозлаган икки қардош халқларнинг дўстлиги шубхасиз янада мустаҳкам бўлиб, уларнинг ривожланиш тараққиётига мазкур омиллар ижобий рол ўйнайди.


Рахманова Гульнара КР Тахтакупир 2018-05-01 14:47:12

Юртимизга келган мехмонларимизнинг Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасига ташрифи узбек элига деган халқимиз тарихи ва маънавиятига ҳурмати баландлигини таъкидлади.Улуг инсонларимиз хамиша кадрланади Тарихни билмасдан келажак йук эканлиги барчага маълум. Экки давлат дустлиги обадий булсин!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+