Капитал қурилишда лойиҳа ва қурилиш ишларини амалга ошириш тартибини оптималлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

23.05.2018, 09:33

Капитал қурилишда лойиҳа ва қурилиш ишларини амалга ошириш тартибини оптималлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони


Инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишнинг замонавий механизмларини жорий этиш, лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ва тасдиқлаш ҳамда қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш тартибини соддалаштириш, шунингдек, капитал қурилишда пудратчиларнинг роли ва жавобгарлигини кучайтириш мақсадида: 

1. Белгилаб қўйилсинки: 

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг давлат ривожланиш дастурларига киритилган лойиҳаларни фойдаланишга “тайёр ҳолда топшириш” шарти асосида (Engineering Procurement Construction) (кейинги ўринларда – EPC-пудратчилар) “fast-track” услубида (бир вақтнинг ўзида лойиҳалаш, харид қилиш ва қурилиш ишлари) реализация қилишда пудратчиларга, жумладан, хорижий пудратчиларга қурилиш соҳасидаги тегишли лицензиялар ва (ёки) рухсатномаларни олмасдан, лойиҳаларни сифатли амалга ошириш бўйича тўлиқ жавобгарликни EPC-пудратчиларга юклаш шарти билан бир марталик рухсат беришга ҳақли; 

EPC-пудратчилар “fast-track” услубида лойиҳаларни реализация қилиш учун рухсат олишда шу каби лойиҳалар бўйича амалий тажрибага, муайян молиявий кўрсаткичлар ва малакали муҳандислар таркибига эга бўлиши ҳамда Агентлик томонидан белгиланган бошқа мезонларга мос келиши шарт; 

Архитектура ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолиятини лицензиялаш Агентлик томонидан амалга оширилади. 

2. Қурилиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш фаолиятини лицензиялаш бекор қилинсин. 

3. Белгилаб қўйилсинки: 

ушбу Фармон иловасида назарда тутилган қурилиш соҳасидаги айрим фаолият турларини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан Агентлик билан келишилган ҳолда амалга оширилади; 

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Аккредитация маркази (кейинги ўринларда – Марказ) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказадиган шахсларни аккредитациялашга масъул орган ҳисобланади; 

Агентлик давлат буюртмачиси ва “fast-track” услубида лойиҳаларни реализация қилишга рухсат олган EPC-пудратчиси ўртасида давлат харидлари ҳақида тўғридан-тўғри шартнома тузишга рухсат беришга ҳақли. 

4. Марказга “fast-track” услубида лойиҳаларни реализация қилишга рухсат олган EPC-пудратчилар томонидан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги халқаро ва (ёки) миллий норматив ҳужжатлардан фойдаланиш талабларини белгилаш ҳамда келишиш ҳуқуқи берилсин. 

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 апрелдаги “Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5392-сон Фармони учинчи бандининг бешинчи хатбошиси ҳамда унинг 1-иловаси ўз кучини йўқотган деб топилсин. 

6. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда: 

архитектура ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолиятини лицензиялаш тартиби ҳамда қурилиш соҳасидаги айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш учун киритишни; 

қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни киритишни таъминласин. 

7. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори Ш.М.Садиков зиммасига юклансин. 


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш.МИРЗИЁЕВ 

Тошкент шаҳри, 2018 йил 22 май 

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1888
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

М.Ахназарова КР Кенгаши 2018-05-25 15:50:58

Юртбошимизнинг ушбу фармони мамлакатимиздаги қўрилиш ишларини янада ривожланиши учун кенг йўл очиб беради.Фармоннинг иккинчи бандидаги Қурилиш лойихаларини экспертизадан ўтказиш фаолиятини лицензиялашнинг бекор қилиниши бунёдкорларимизнинг кўнглидаги имкон бўлди ва замон талаби билан хамнафас катта проектлар шахар ва туман кўркига кўрк кўшади.


Сергели тумани фаоли Г.Матниязова2018-05-25 15:26:48

Капитал қурилишда лойиҳа ва қурилиш ишларини амалга ошириш тартибини оптималлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидага фармони мамлакатимиздаги қурилишлар янада ривожланиши учун кенг йўл очиб беради.


Навоий шаҳар Янгариқ МФЙ номли БПТ2018-05-23 18:12:05

Қарор натижасида Қурилиш ташкилотларига жуда катта имкониятлар яратиб иш жароёнининг тезлашишида амалий ёрдам бўлади


Навоий шаҳар “Электр таъминоти участкаси номли БПТ2018-05-23 18:10:01

Капитал қурилишда лойиҳа ва қурилиш ишларини амалга ошириш тартибини оптималлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидага фармони мамлакатимиздаги қўрилишлар янада ривожланиши учун кенг йўл очиб беради


УзЛиДеП Сурхондарё вилояти Термиз шахар Кегаши ижрочи котиби Б.Ф.Маманоров2018-05-23 17:56:48

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонинг қабул қилиниши қурилиш соҳасини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.


Мансуров Хамид Жарқўрғон туман Кенгаши аппарат рахбари2018-05-23 17:41:12

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Капитал қурилишда лойиҳа ва қурилиш ишларини амалга ошириш тартибини оптималлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги фармонинг қабул қилиниши қурилиш соҳасини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.


O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши ходими Чингиз Раджабов2018-05-23 15:37:48

Президентимизнинг ушбу фармони мамлакатимиздаги қўрилишларни янада ривожланиши учун кенг йўл очиб беради.


Ч. Абдураимов ЎзЛиДеП Денов туман Кенгаши аппарати рахбари2018-05-23 10:51:39

Фармоннинг иккинчи бандидаги Қурилиш лойихаларини экспертизадан ўтказиш фаолиятини лицензиялашнинг бекор қилиниши бунёдкорларимизнинг кўнглидаги имкон бўлди


Сарвиноз Холматова Қизилтепа туман бўлими ижрочи котиби2018-05-23 10:43:33

Ўзбекистон Республикасининг мазкур фармони юзасидан Инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишнинг замонавий механизмларини жорий этиш, лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ва тасдиқлаш ҳамда қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш тартибини соддалаштириш, шунингдек, капитал қурилишда пудратчиларнинг роли ва жавобгарлигини кучайтириш мақсадида имзоларган бўлиб, фармон провардида соҳа вакилларини янада сергакликка чақиради. Фармон ушбу соҳани янада ривожлантириш йўлида улкан қадам бўлади ҳамда кенг йўл очилишида хизмат қилади.


Қизириқ тумани Кенгаши аппарат рахбари Хусан Дўсмуродов2018-05-23 10:32:58

Қарорнинг мазмунида қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган фармон ва хужатларнинг ўзгариши қурилиш ташкилоти ва пудратчиларга жуда катта имконият бўлади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+