Меҳнат кодекси: тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг ходимлари учун ҳам янги нормалар белгиланди

07.12.2022, 11:32

Алишер Рўзиев
Алишер Рўзиев

O'zLIDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши депутати

Меҳнат муносабатларини ҳуқуқий тартибга солиш жамиятнинг ҳар бир аъзоси учун муҳим жараён саналади. Чунки ҳар биримиз жамиятнинг бир бўлагимиз, ишчи ёки иш берувчи мақомида фаолият юритамиз. Вақт ўтгани, замон ривожлангани сари одамларнинг онги ва тушунчалари ҳам кенгайиб боради. Меҳнат кодексининг қабул қилинганига 26 йилдан кўпроқ вақт ўтган бўлса, демак уни ўзгартириш, қўшимчалар киритиш бугунги куннинг талаби десак, хато бўлмайди. Шу боисдан ҳам давлатимиз раҳбари жорий йил 28 октябрида янгиланган Меҳнат кодексига имзо чекдилар.

Кодексда қандай ўзгаришлар борлиги бугун ҳамма учун қизиқ. Уларнинг айримларини таҳлил қиламиз. Аввало, айтиш керакки, янги кодекс аввалгисидан ҳажм жиҳатидан икки баравар кўп, яъни 7 та бўлим, 34 та боб, 581 та моддадан иборат.

Янги кодексда меҳнат шартномаси, уни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ моддалар ўзгаришсиз қолган, бироқ иш берувчиларнинг тоифалари янгиланган бўлиб, уларнинг доираси анча кенгайди. Масалан, эндиликда иш берувчи сифатида нафақат ташкилотлар, балки уларнинг алоҳида таркибий бўлинмалари ҳам иш берувчи ваколатига эга бўлади. Ундан ташқари жисмоний шахслар ҳам иш берувчилар қаторига расман киритилди.

Қолаверса, энди янги ҳужжатга кўра, касаба уюшмалари ходимлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилган ҳолда белгиланган шартларни ишловчининг фойдасига хизмат қиладиган қилиб белгилаши мумкин. Бунга эса иш берувчилар, яъни раҳбарлар билан музокараларни ташкил этиш орқали эришиш мумкин. Бундай музокаралар орқали ҳар қандай ташкилот ўзининг ходимлари учун қулайроқ шароитлар, масалан кўпроқ иш ҳақи, қўшимча дам олиш кунлари, мукофотлаш, меҳнат муҳофазасини кучайтирувчи қоидалар, янада қулай меҳнат шароитларда ишлашни назарда тутадиган махсус ички меҳнат ҳужжатларни тузиш имкониятига эга.

Худди шундай ходимларнинг меҳнат интизомини белгиловчи, ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш, аттестация тартибини белгиловчи, хизмат сафарини тартибга солувчи корхонанинг ички меҳнат тартиби қоидалари айнан бир корхона учун қабул қилиниши мумкин. Бунинг учун, албатта ҳамма учун намуна сифатида хизмат қиладиган ҳужжатлар Ўзбекистон касаба уюшмаси Федерацияси кенгаши ва Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилиши кутилмоқда. 

Бугунги кунда биламизки, аҳолининг катта қисми тадбиркорлар қўлида яширин меҳнат бозорида фаолият юритмоқда. Бунда етарли даражада ойлик иш ҳақи, муносиб меҳнат шароитлари, дам олиш ва таътиллардан воз кечган ҳолда ишлашга мажбур. Шунинг учун, янги Меҳнат кодекси айнан шундай меҳнаткашларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилган ҳолда, улар фаолият юритаётган иш жойларини ва иш берувчиларнинг расмий бўлишига хизмат қилади. Яъни унда илгари қонун билан тартибга солинмаган тадбиркорлик соҳасида ёлланма меҳнат муносабатларини назарда тутилган бўлиб, бу соҳаларда ишлаётган меҳнаткашларнинг меҳнат ҳуқуқларини аниқ белгилаб берди.

Яна ҳужжатда 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни ишдан бўшатиш, пенсионерларнинг меҳнат шартномасини бир томонлама бекор қилиш тақиқланди. Шу билан бирга, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатлами учун ҳам қатор моддалар киритилди. Албатта, буларнинг барчасида инсон манфаати устунлигини кўриш мумкин.


  • Кўрилди
    109
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Даврон Темиров O`zLiDeP Бўка туман Кенгаши ижрочи котиби2018-07-14 11:39:36

Президентимизнинг ушбу қарори асосида мамлакат ташқарисига кетаётган фуқароларнинг меҳнат ва ижтимоий ҳуқуқлари ташқи меҳнат миграцияси тизими фаолиятини тубдан такомиллаштиради ва хорижга ишга кетаётган фуқароларимиз ижтимоий химоясини кафолатлайди.


Элмуродов Фарход Бойманович-Кашкадарё вилоят Чироқчи туман кенгаши2018-07-12 17:36:27

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг қабул қилиниши , ташқи меҳнат миграцияси тизимини янада такомиллаштиришга , унинг ташкилий шаклларини тубдан кенгайтиришга , меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига кетаётган фуқароларнинг меҳнат ва ижтимоий ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлашга хизмат килади


O`zLiDeP Бухоро туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари - Саттор Бафоев2018-07-11 09:03:33

Хорижда ишлаётган фуқаролар Пенсия жамғармасига энг кам иш хақининг тўрт ярим баравари миқдорида йиллик суғурта тўловларини тўлаган тақдирда тўловлар амалга оширилган даврлар меҳнат стажига қўшилиши бу улар учун ҳуқуқий ҳимоядир.


Олим Норжигитов, Жиззах вилояти 2018-07-10 18:01:23

Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида мамлакат ташқарисига кетаётган фуқароларнинг меҳнат ва ижтимоий ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши тўлиқ таъминланади.


Кадиров Жасурбек - O`zLiDeP Олмазор туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари2018-07-10 15:29:34

Юртбошимиз ташббуси билан қабул қилинган мазкур қарор ташқи меҳнат миграцияси тизимини янада такомиллаштириш, унинг ташкилий шаклларини тубдан кенгайтириш, меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун мамлакат ташқарисига кетаётган фуқароларнинг меҳнат ва ижтимоий ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлашга хизмат қилади. Мамлактимизда барча ислохотлар қаторида меҳнат миграциясига ҳам муносабат тубдан ўзгармоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+