Ёшлар муаммоларига ечим топиш долзарб масала

07.12.2022, 11:37

Жамшид Жалолов
Жамшид Жалолов

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири.

Мафкуравий таҳдидлар аҳолининг маълум бир қатламлари, айниқса, ёшларнинг қарашларини ўзларига маъқул бўлган йўналишда ўзгартириш, экстремизм, ахлоқсизлик каби бузғунчи ғояларни сингдиришга уринишдек кўринишларда содир бўлмоқда.

Бугунги шиддатли глобаллашув даврида ёшлар онгини ёт ғоялардан асраш, интернет орқали кириб келаётган зарарли ғоя ва таъсирлардан самарали ва ишончли ҳимоялаш долзарблигича қолмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг олтинчи саммитида нутқ сўзлаб, мамлакатлар радикал ғояларнинг кенг хуружига янада кўпроқ тўқнаш келаётганига эътибор қаратди.

Бугунги кунда бузғунчи кучлар тарғибот ва мафкуравий таъсирнинг янги услубларидан фойдаланган ҳолда экстремистик ташкилотларга ёшларни фаол жалб этаётганлигини алоҳида таъкидлади.

Ўз навбатида бу каби муаммоларни олдини олиш ва ёш авлодни радикализмдан асраш, уларнинг куч-ғайрат ва шижоатини бунёдкорлик сари йўналтириш учун тизимли ҳамкорлик зарурлиги, ўғил-қизларимиз ўз кучига ишониши, адолатли келажакни қарор топтиришда ўз иштирокини ҳис этиши, ўз салоҳият ва умидларини амалда рўёбга чиқариш имкониятларига эга бўлиши учун барча чоралар кўрилиши кераклигини қайд этди.

Президентимиз, йиғилишда Ёшлар кенгаши ҳамраиси сифатида турли ёшдаги инсонлар ўртасида бир-бирини яхшироқ тушунишга даъват этадиган, ёшларнинг энг долзарб муаммоларига биргаликда ечим излашга кўмаклашувчи янги форматни – Авлодлар мулоқотини йўлга қўйишни, Ёш етакчилар Форуми доирасида илк учрашувни 2023 йил Самарқанд шаҳрида ўтказиш таклифини билдирди.

Мамлакатимизда ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этилиши, вертикал тизимни яратилиши, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этилиши, таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ёш авлодни радикализмдан асраш, уларнинг куч-ғайрат ва шижоатини бунёдкорлик сари йўналтириш учун хизмат қилмоқда дейиш мумкин.


  • Кўрилди
    866
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Олим Норжигитов, Жиззах вилояти 2018-07-21 19:08:31

Президентимизнинг “Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва қарор билан тасдиқланган “Йўл харитаси” эса мамлакатимизда инвестиция муҳитини яхшилаш, бизнес юритиш учун энг қулай шарт-шароитлар яратилишини таъминлайди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+