Янги Ўзбекистоннинг қулай фискал тизими

24.05.2023, 11:39

Раҳматилло Камолов
Раҳматилло Камолов

O‘zLiDeP Фарғона вилоят кенгаши раиси

Хорижлик инвесторларнинг қизиқиш ва эътиборини сезиларли равишда кучайтириб, мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитининг жозибадорлигини янада оширмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент иккинчи халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлисидаги нутқида ушбу тадбир кўп томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга, янги бизнес имкониятларини кашф этишга хизмат қилишини алоҳида таъкидлагани бежиз эмас. Зотан, мамлакатимизда сўнгги йилларда иқтисодиётни эркинлаштириш, тадбиркорларга кенг йўл очиш борасида қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан нафақат мақтаса, балки O‘zLiDeP электорати ғурурланса арзийдиган ишлар амалга оширилди.

Бундай дейишимиз боисини қатор мисоллар орқали изоҳлашга ҳаракат қиламиз. Масалан, аъзолари сони 1 миллион 300 мингдан ошаётган O‘zLiDePнинг асосий электорати саналган ишбилармон ва тадбиркорлар дуч келадиган дастлабки ҳолатни олайлик. Қаерда фаолият кўрсатишидан қатъи назар, бизнес эгаси борки, фискал тизим қулай бўлса, солиқ юки енгиллаштирилса, дейди. Янги Ўзбекистонда айнан мана шундай шаффоф, яъни тадбиркорга ён босадиган, улар билан муносабатлар соддалаштирилган тизим яратилди. Қўшилган қиймат солиғи ставкаси эса 12 фоизга туширилди. Хорижлик инвесторлар акцияларидан оладиган дивидендлар уч йил муддатга фойда солиғидан озод қилинди. Муҳими – солиқ ва божхона қонунларига янги ёки оғирлаштирувчи жавобгарлик чоралари киритилмаслиги қатъий белгилаб қўйилди.

Ишлаб чиқариш ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари ташқи савдо сезиларли равишда эркинлашаётганини қайд этмоқда. Улар қадрлайдиган жиҳатлардан кейингилари соғлом сармоявий муҳит ва инвестициявий жозибадорликдир. Юртимиздаги барқарорлик айни мезонлар учун мустаҳкам пойдевор вазифасини бажараётгани эса хорижий ҳамкорларнинг қизиқишини янада кучайтирмоқда. Натижада ўз маблағлари билан Ўзбекистонга сармоя киритишни хоҳловчилар сафи кенгаймоқда. Бунда инвесторлар учун зарур бўлган 7 мингдан зиёд хомашё ва товарларга божхона божлари бекор қилингани, божхона ҳудудида қайта ишлашнинг соддалашган тартиби жорий этилгани ҳам муҳим аҳамият касб этаётир. Пировардида, янги-янги бозорларга кириш мақсадида Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш жараёни жадаллаштирилмоқда

Биз партиявий фаолият билан боғлиқ мулоқотларда “Ислоҳот ислоҳот учун эмас, инсон манфаати учун” деган халқчил даъватнинг мазмун-моҳиятини имкон қадар одамларга соддароқ тарзда етказишга ҳаракат қиламиз. Эндиликда O‘zLiDeP тарафдорлари сўнгги ислоҳотлар доирасида инвесторлар билан ишлашнинг яхлит тизими жорий этилганидан мамнун эканлиги сезиляпти ҳам. Бу билан Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг сайловолди дастурида белгиланган вазифаларнинг Тараққиёт стратегияси билан уйғунликда рўёбга чиқаётганига гувоҳ бўлиб турибмиз.

Инвесторлар масалаларини тезкор ҳал этиш, уларнинг давлат раҳбари билан бевосита мулоқотини йўлга қўйиш мақсадида Президент ҳузурида Хорижий инвесторлар кенгаши иш бошлаши билан бизнес ҳамжамияти ҳуқуқларининг ҳимояси тубдан кучайтирилганини, чет эллик сармоядорлар учун кўчмас мулк сотиб олиш, Ўзбекистонга келиб-кетиш ва яшаш шартлари кескин соддалаштирилганини қайта-қайта айтгинг, уни бутун дунёга эшиттиргинг келаверади.

Юқорида тилга олинган нуфузли анжуманда Ўзбекистонда инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида маъмурий судларга катта ваколатлар берилганини узоқ-яқиндан келган меҳмонлар алоҳида олқишлади. Бундан буён тадбиркор ва инвесторлар судда ўз талабининг тўғрилигини исботлаши шарт эмаслигини халқаро экспертлар улкан ютуқ сифатида баҳолади. Энди бизнесмен эмас, аксинча, давлат идораси ўз қарорининг қонунийлигини исботлаб беришга мажбур. Юзага келган ҳар қандай ноаниқликлар эса инвесторлар фойдасига ҳал қилинади.

Форумда жаҳон сармоядорларини самимий қутлаган давлатимиз раҳбари Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги янги имкониятларга атрофлича тўхталиб ўтди. “Яшил иқтисодиёт”, давлат-хусусий шериклик, давлат мулкини хусусийлаштириш, индустриал ривожланиш масалаларидан ҳар бирининг истиқболи, айни жараёнда инвесторлар учун аталган қулайликларнинг бугунги кундаги аҳамиятини аниқ-тиниқ очиб берди. Шунингдек, Ўзбекистон тўқимачилик, чарм-пойабзал, қурилиш материаллари, электр техникаси, машинасозлик тармоқларида етарли хом ашё ва малакали кадрларга эгалиги, бу соҳаларда ишлаб чиқариш ва экспортни икки баробар оширишга имкониятлар мавжудлигини таъкидлади. Бунинг учун йирик брендлар билан ҳамкорлик, ташқи бозорларга чиқиш, инновация ва замонавий технологиялар керак.

Икки кунлик халқаро анжуманни кузатишдан чиқарган хулосамиз шуки, сармоядорлар ўзлари учун зарур кафолат бизда борлигига ишонч ҳосил қилишди. Президентимиз Ўзбекистон инвесторлар учун ҳуқуқий кафолат, алоҳида технопарк ва саноат зоналари, қўшимча имтиёзлар беришга тайёрлигини билдирганида уларнинг аксарияти нигоҳидан шуни уқиш мумкин эди.


  • Кўрилди
    696
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Nilufar2022-03-11 21:23:47

Kredit olishni hohlamayman Lexington tadbirkorlik bilan shugillanmoqchiman Menga arenda boyicha yordam beradimi mamlakat?


Shokirjon 2021-06-25 09:38:10

Asalomu alekum biz oilaviy tadbirkormiz bizga krdet bermayapti shu togʻrimi


Azizbek2021-04-26 09:32:57

Haliyam shu qaror oz kuchidami


Begzod2020-12-04 21:58:10

Men paynet ochmoqchiman YATT imtiyozlar bormi paynetdan ozi hechqancha qolmidi soliqlar nega balant


Zarnigor2020-08-15 13:44:19

Assalomu aleykum men ijaraga magazin olib yatt sifatida kiyim kechaklar savdosi bilan shugullanmoqchiman oylik patent tulovi qancha boladi


Abdulloh2020-08-02 15:15:40

Aholiga sut mahsuloti yetkazib berish uchun Zotli Sigir olmoqchiman yakka tartibda tadbirkorlik qilmoqchiman shuning uchun kredit ajratiladimi


Nurbek2020-07-30 23:53:03

Savollarga kim javob beradi


Mirjahon 2020-07-23 10:12:55

Imtiyozli kridit olganman karantin sababli Kriditlarni tolash kechiktirlgan edi, lekin kridit foyiz kopayib boryapt shu togrim Kriditn muzlatishn ilojsi borm Javob uchun oldindan rahmat


Isroiljon2020-07-20 08:28:00

Men tadbirkorlik qilaman oylaviy bozorda shung xech qayerdan kredit ololmayapan iloji bormi kredit olishti


Azamat2020-05-27 15:18:14

Imtiyozli keredit olganman karantin bolganligi sababli qancha vaxtga uzaytrildi


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+