Темир йўл соҳасида ҳамкорликнинг кучайиши ҳаётимиз фаровонлашувига ижобий туртки беради

21.05.2021, 10:22

Темир йўл соҳасида ҳамкорликнинг кучайиши ҳаётимиз фаровонлашувига ижобий туртки беради

Темир йўллар тармоғи иқтисодиётимиз ривожида ниҳоятда муҳим ва катта мавқега эга.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича қабул қилинган Ҳаракатлар стратегияси доирасида барча соҳа ва тармоқлар сингари, темир йўл тизимида ҳам туб ислоҳотлар амалга оширилди ва бу жараён давом этмоқда. Ўзгаришлар халқимиз ҳаётида ўзининг ижобий самарасини кўрсатмоқда. Хусусан, ҳозирги вақтда мамлакатимиз бўйича жами юкларнинг 60 фоиздан, йўловчиларнинг эса 75 фоиздан ортиғи темир йўл транспорти орқали манзилларига етказилмоқда.

Ўзбекистон бошқа соҳаларда бўлгани сингари мазкур йўналишда ҳам бошқа давлатлар билан ҳамкорликни янги босқичга кўтариш масалаларига алоҳида эътибор қаратмоқда. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Российские железные дороги” компанияси  бош директори – бошқаруви раиси Олег Белозёровни қабул қилгани мазкур муҳим соҳада хорижий давлатлар билан ҳамкорликни кенгайтириш ҳам давлатимиз раҳбарининг диққат марказида турганини англатади.

Шу ўринда Россия Федерацияси темир йўлларининг узунлиги бўйича дунёда учинчи, электрлаштирилиши борасида эса иккинчи ўринда туришини қайд этиш зарур. Темир йўл инфратузилмалари сифати, самарадорлиги бўйича ҳам  жаҳонда пешқадамлардан бири.

Албатта, соҳада улкан салоҳиятга эга ана шундай давлат билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш, тажриба алмашишдан манфаатдормиз. 

 Мулоқотда темир йўл алоқалари соҳасидаги манфаатли ҳамкорликнинг янги йўналишлари ҳамда бутун минтақанинг транзит салоҳиятини самарали ишга солишга қаратилган йирик инфратузилмавий лойиҳаларни илгари суриш йўллари кўриб чиқилди. Амалий шерикликни кенгайтириш, жумладан, мамлакатимизда темир йўллар тизимини такомиллаштириш бўйича ҳамкорлик қилиш, юк ташишлар ҳажмини кўпайтириш учун қулай шароитларни шакллантириш ва бошқа тегишли масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

“РЖД” раҳбари Олег Белозёров тармоқ компаниялари темир йўллар соҳасидаги шерикликда устувор вазифаларни амалга оширишда кенг кўламда ҳамкорлик қилишга тайёр эканини таъкидлади.

Пировардда, мамлакатимизда макур тармоқ янада такомиллашади,  шунингдек, халқаро темир йўллар ташуви тизими имкониятлари кенгаяди. Ҳамкорликнинг кучайиши иқтисодиётимизда юксак натижаларни қўлга киритишга, халқимиз ҳаёти янада фаровонлашувига ижобий туртки беради.  

Ботир Мардаев,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати,

O'zLiDeP фракцияси аъзоси.

  • Кўрилди
    488
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+