Тошкент вилоятининг эртанги куни – саноат

13.08.2021, 09:14

Тошкент вилоятининг эртанги куни – саноат

Тошкент вилояти Ўзбекистоннинг энг йирик ҳудудларидан бири. Унда 7 та шаҳар ва 15 та туман жойлашган. Эътиборлиси, вилоятнинг саноат салоҳияти ҳам ҳудудига яраша –  жуда катта.  Вилоятда 6,5 мингдан ортиқ саноат корхоаси ишлаб турибди. Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган жами саноат маҳсулотларининг қарийб 16 фоизи мазкур минтақа ҳиссасига тўғри келяпти.   

Президентимиз Шавкат Мирзиёев тўрт йил муқаддам Тошкент вилоятига ташриф буюрганида “Тошкент вилоятининг эртанги куни бу – саноат” дея таъкидлаганди. Дарҳақиқат, шундай.

Кейинги йилларда  давлатимизнинг ҳар жиҳатдан  қўллаб-қувватлаши туфайли ушбу вилоятнинг саноати янада тараққий этди, энг янги технологияларга асосланган кўплаб корхоналар иш бошлади, экспорт ҳажми анча ошди. Лекин эришилган натижалар билан қаноатланиб қолмаслик, хотиржамликка берилмаслик керак.  

Президентимиз Шавкат Мирзиёев  куни кеча Тошкент вилоятида саноатни ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Шу йил 3 август куни бўлиб ўтган биринчи ярим йилликдаги иқтисодий натижалар таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилишида Президентимиз Тошкент вилоятида саноат ривожи учун қулай шароитлар борлиги, бу соҳада жиддий ўзгариш қилиш зарурлигини таъкидлаган эди.

Шундан келиб чиқилиб, мажлисда қўшимча чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Қайд қилинганидек, вилоятдаги  иқтисодий ўсиш суръатлари республикамиздаги ўртача кўрсаткичдан паст. Ортда қолишни баратараф этиш учун янги лойиҳаларни амалга ошириш, кам қувватда ишлаётган ёки тўхтаб қолган корхоналарни қўллаб-қувватлаш, бўш турган бинолардан самарали фойдаланиш орқали ҳудудий саноатни ривожлантириш асосий мақсад қилиб қўйилган. Шунингдек, транспорт-логистика, хизматлар, қишлоқ хўжалиги, қурилиш соҳалари устувор йўналиш этиб белгиланган. Йиғилишда ушбу соҳаларда амалга ошириладиган истиқболли лойиҳалар тақдимот қилинди.

Мажлисда вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидаги имкониятлар кўриб чиқилди.

Давлатимиз раҳбари Тошкент вилоятида имкониятлардан тўғри фойдаланилмаётганини қайд этиб, саноат тармоқларида янги лойиҳаларни кўпайтириш, қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш муҳимлигини таъкидлади. Йил якуни билан ҳудудий саноат ҳажмини 40 фоизга ошириш вазифаси қўйилди. 

Мавжуд заводлар фаолиятини кенгайтириш, саноати ривожланмаган туманларда корхоналар ташкил этиш, йўл бўйи хизматларини ривожлантириш бўйича топшириқлар берилди.

Мажлисда белгиланган вазифалар бошқа ишлар қатори  тадбиркорлик субъектларини янада кўпроқ қўллаб-қувватлашни тақозо этмоқда. Демак, биз бу йўналишдаги ишларга эътиборни янада кучайтиришимиз, жумладан, хусусий сектор дуч келаётган қийинчиликлар бартараф этилишига янги, самаралироқ услублар, ёндашувлар билан кўмаклашишимиз керак.   

 Акбар Музаффаров,

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши

Ижроия қўмитаси бўлим мудири

  • Кўрилди
    459
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+