Ислоҳотлар бардавомлигида барчамиз масъулмиз

06.01.2018, 09:24

Ислоҳотлар бардавомлигида барчамиз масъулмиз

Куни кеча муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига ташрифи давомида ўтказилган  видеоселекторда депутат, тадбиркор  сифатида иштирок этиб, мамлакатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган одил ислоҳотлардан жуда ғурурландим. Вилоятдаги ҳар бир соҳага синчковлик билан қаратилаётган эътибор аҳолига ҳам манзур келмоқда. Буни уларнинг юз-кўзидан англаш қийин эмас.

Президентимиз ўз маърузаларида вилоятда оқсоқланиб қолган соғлиқни сақлаш ва халқ таълими тизимига алоҳида тўхталиб, мавжуд мауммоларни ҳал этиш йўлида олий маълумотли педагог ходимларни кўпайтириш мақсадида олий ўқув юртлари қошида сиртқи бўлимлар очилганлигини,  қабул ўринларининг кўпайтирилганлигини, чет элдан экспресс ўқитиш методикасини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги таъкидлаб ўтдилар. Бу эса бизни жуда ҳам қувонтирди.

Шунингдек, мухтарам юртбошимиз бугунги кунда тадбиркорлик борасида олиб борилаётган кенг ислохатлар тўғрисида тўҳталар эканлар, тадбиркор сифатида шуни ҳис қилдимки, соҳа ривожи йўлида берилаётган имкониятлар бизга мустаҳкам қанот бўлиб, ўз фаолиятимизни янада ривожлантиришга замин бўлмоқда. Юртбошимизнинг “Ҳар бир тадбиркорнинг ортида мен турибман”, деган сўзлари мени ҳам рухлантирди.

Учрашувда Президентимизнинг маърузаларини тинглаб шундай хулосага келдим, ҳозирги шиддатли замонда, депутат сифатида жуда сустлигимиз кўриниб қолмоқда. Давлатимиз раҳбари олдимизга қўйган вазифаларни мукаммал даражада адо этиш учун фаол бўлишимиз, халқ билан янада яқинроқ мулоқотда бўлишимиз, уларни муаммо ва таклифларини ўрганишимиз, жамият ривожи ва аҳоли турмуш даражаларини янада яхшилаш борасида янги ғоялар, таклифлар билан чиқишимиз зарур.

Қолаверса, Тошкент вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида қабул қилинаётган янги қарор, фармон ва фармойишларнинг ижросини таъминлашда олиб борилаётган ишлар юзасидан депутатлик назоратини янада кучайтиришимиз, бу борадаги масъулиятни ўз зиммамизга олишимиз зарур, деб ўйлайман.

Холбаева Гулноза,

Халқ депутатлари Олмалиқ шахар

Кенгашидаги партия гуруҳи аъзоси.

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1349
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Билдирилган фикрлар

А.Холиков- O`zLiDeP Тўрткўл тумани ижрочи котиби2018-05-15 17:04:37

Ўзаро мулоқотлар давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, таълим ва спорт соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган салмоқли ҳужжатлар тўплами имзоланди.


Юлдаш Маткаримов-O`zLiDeP Тўрткўл туман Кенгаши аппарат рахбари2018-05-15 15:34:43

Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасидаги Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома»ни ратификация қилди. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 6 мартида Туркманистонга давлат ташрифи давомида имзоланганди. Бу хамкорлик икки томон учун хам кулай ва манфаатли эканлиги кўриниб турибди.


Юлдаш Маткаримов-O`zLiDeP Тўрткўл туман Кенгаши аппарат рахбари2018-05-15 15:34:43

Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасидаги Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома»ни ратификация қилди. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 6 мартида Туркманистонга давлат ташрифи давомида имзоланганди. Бу хамкорлик икки томон учун хам кулай ва манфаатли эканлиги кўриниб турибди.


Сапарбай Рахимов O`zLiDeP Тўрткўл туман Кенгаши раиси2018-05-15 14:20:35

Ўзбек ва туркман халқлари ўртасидаги азалий дўстлик, аҳиллик, қалб ва маданият яқинлиги мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик ривожига асос бўлаётганидан беҳад қувончдаман.


Сапарбай Рахимов O`zLiDeP Тўрткўл туман Кенгаши раиси2018-05-15 14:20:35

Ўзбек ва туркман халқлари ўртасидаги азалий дўстлик, аҳиллик, қалб ва маданият яқинлиги мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик ривожига асос бўлаётганидан беҳад қувончдаман.


Тошлоқ туман Терактаги мфй бпт 2018-04-30 14:40:54

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастурида, Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш маросимидаги нутқида Ўзбекистон барча давлатлар, биринчи навбатда, қўшни мамлакатлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилишини баён этган эди. Туркманистон Президентининг мазкур давлат ташрифи Ўзбекистон ташқи сиёсатда яхши қўшничилик муносабатларига алоҳида аҳамият қаратаётганини амалий тасдиғи, десак сира муболаға бўлмайди. албатта фермер ва тадбиркорларимизга экпорт учун катта имкониятлар очиб бериляпти. Юртимиз равнақи учун хизмат қилади.


Ёшлик ТШ Кенгаши аппарат рахбари Н.Закирова2018-04-27 16:26:24

Хамкорлик доим яхши натижаларни беришини биз амалда куриб келмокдамиз.Уйлаймизки бу сафар хам икки давлат уртасидагидаги хамжихатлик сиёсий иктисодий ва маънавий алокаларни янада ривожланишига олиб келади.


Артиков Набижон2018-04-27 08:51:36

савдо-иқтисодий ҳамкорлик ҳақида сўз кетганда, бу борадаги ҳамкорлик икки томон учун ҳам манфаатли эканлиги кўринади


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+