Яқин кунларда “Питнак панель” қўшма корхонасида яна 70 нафар иш ўрни яратилади

15.02.2018, 12:42

Яқин кунларда “Питнак панель” қўшма корхонасида яна 70 нафар иш ўрни яратилади

“Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонасида бугунги кунда 8 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Эркин иқтисодий зона фаолиятини ўрганиш ва лойиҳа ташаббускорларига кўмаклашиш мақсадида O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлиги гуруҳи аъзоси Ш.Сафарбаев, ЭИЗ дирекцияси бўлим мудири М.Давлетов, партия Хазорасп туман Кенгаши ходимлари жорий йилнинг 8 февраль куни “Питнак панель” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Ўтган йил октябрь ойидан бошлаб сендвич-панеллари ишлаб чиқаришни бошлаган эдик, – дейди корхона раҳбари Абдушариб Қурбанов. – Яқин кунларда корхонамизда яна 70 та янги иш ўрни яратилади. Корхонанинг тўлиқ қувватда ишга туширилиши натижасида 3,6 млн. доллар миқдорида инвестициялар ўзлаштирилиши режалаштирилган. Бундан 1,7 млн. доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар улушига тўғри келади.

Таъкидлаш керак, ЭИЗда шу кунгача 30,14 млн. долларлик 15 та лойиҳани амалга ошириш ҳисобига электроскутерлар, юк мотоцикллари, сендвич панеллар, кир ювиш машиналари, бир марталик медецина қўлқоплари ва медицина маҳсулотлари, оёк кийимлари, обой ва обой елими, Дамас ва Лабо автомашиналарининг вентиляция тизимлари каби импорт ўрнини босувчи, экспорга йўналтирилган маҳсулотларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. 2018 йилнинг 1-чорагида эса яна 7 та корхона ишга туширилиб, 7,2 млн. АҚШ долларлик инвестициялар ўзлаштирилиши ва 144 та янги иш ўринлари яратилиши кутилмоқда.

                                                                           Нилуфар ДЖАББАРОВА,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1799
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+