Конимех туманидаги “Тўққизтепа” МФЙда ташкил этилган сайёр қабулда тоза ичимлик суви танқислиги, ишсизлик масаласи, спорт заллари йўқлиги муҳокама қилинди
15.02.2018, 19:55
O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши томонидан вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари иштирокида сайёр учрашулар ўтказиб келинмоқда. Ана шундай учрашувнинг навбатдагиси Конимех туманидаги “Тўққизтепа” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилди.
Аҳолининг дардини тинглаш, уларнинг муаммоларига ечим топиш, халқ манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилишга қаратилган сайёр учрашувда фуқаролардан ҳар хил мазмунда тушган муаммолар атрофлича ўрганилди.
Мазкур маҳалла фаоллари билан бўлиб ўтган учрашувда муаммоларнинг аксарияти тоза ичимлик суви танқислиги, ишсизлик масаласи, болалар спорт билан шуғулланишлари учун спорт зал йўқлиги ҳақида билдирилди.
Хотин-қизлар ва ёшларни иш билан таъминлаш борасида билдирилган масалани ижобий ҳал этишда Халқ депутатлари туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси К.Нармуратова яқин ойларда 200-250 иш ўринга эга бўлган кичик корхона ишга тушиши ва маҳалладаги ишсиз фуқароларни иш билан таъминланиши ҳақида таъкидлаб ўтди.
Сайёр учрашувда халқ депутатлари Конимех тумани Кенгаши депутатлари мутасадди ташкилотларни жалб қилган ҳолда юқоридаги камчиликлар юзасидан берилган топшириқларни назорат қилиш, керак бўлса, депутатлик ваколатидан фойдаланиб, уларга амалий ёрдам бериш кераклиги таъкидлаб ўтилди.
Ч.РАДЖАБОВ,
O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши
жисмоний ва юридик шахсларнинг
мурожаатлари билан ишлаш
бўлими мудири
O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Ўхшаш янгиликлар
-
Қўрғонтепада қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали фойдаланиш ҳолати таҳлил қилинди
26.01.2024, 16:22
-
Депутат кўмагида аҳоли хонадонларига ичимлик суви етиб бормоқда
26.01.2024, 11:59
-
Депутатлик эшитуви танқидий-таҳлилий руҳда ўтди
26.01.2024, 11:57
-
Бошқарма бошлиғининг ҳисоботи эшитилди
25.01.2024, 15:32
-
Зоминлик депутатлар туман электр тармоқлари корхонаси раҳбарининг ҳисоботини эшитдилар
23.01.2024, 15:15
Фикрингизни қолдиринг