O’zLiDePнинг оммавий тарғибот тадбири Марҳамат аҳлини муносиб номзодга овоз беришга чорлади

24.09.2021, 16:45

O’zLiDePнинг оммавий тарғибот тадбири Марҳамат аҳлини муносиб номзодга овоз беришга чорлади

Марҳамат туман марказидаги “Буюк маскан” сайлгоҳи O’zLiDePга ҳамоҳанглик касб этди. Бу ерда жам бўлган туман аҳли вакиллари партиядан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг сайловолди дастуридаги устувор мақсадларни бир қарашдаёқ англадилар, десак муболаға эмас. “Инсон қадри учун!”, “Ҳар бир инсоннинг қадри бор!”, “Инсон фаровонлиги учун!”, “Инсон эркинлиги учун!”, “Инсон хавфсизлиги учун!” каби шиорлар боғ ҳовлисининг барча жойларига кўрк бағишлади.

“Янги Ўзбекистоннинг тараккиёти учун бирлашайлик!” шиори остида бўлиб ўтган оммавий байрам тадбирини партия вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова очиб, ҳар бир ўтаётган кун халқимизни тобора муҳим сиёсий кунга яқинлаштираётганини ва бу жараён мамлакат келажагини белгилаб берувчи муҳим қарор эканлигини алоҳида таъкидлади.

Ишончли вакил Ўктамжон Ахунов эса ўз сўзида сайловолди дастур йўналишларининг энг қайноқ режаларига тўхталиб, Ўзбекистонда инсон қадрини янада юксалтириш, халқимиз турмуши фаровонлигини бунданда ошириш, “давлат – инсонлар учун” деган халқчил ғояни тўла амалга татбиқ қилиш номзоднинг пировард мақсади эканлигини қайд этди.

Таниқли саньаткорларнинг байрамона куй-қўшиқлари спорт ва енгил атлетикачи ёшларнинг чиқишларига юқори кайфият улашиб турди. Айниқса, бошловчи томонидан кенг омма – йиғилганлар ўртасида “Мен келажагим учун муносиб номзодни танладим!” деб номланган челленжнинг ўтказилиши асносида партия вилоят Кенгаши ҳамда ишончли вакилнинг фейсбук ижтимоий тармоғидаги саҳифаларига айни челленжнинг юборилиши O’zLiDeP номзодининг ҳаммаслаклари сафи кенгайишига хизмат қилди.

  O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    592
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+