Ишончли вакил улуғнорлик сайловчиларга номзоднинг сайловолди дастуридаги устувор йўналишларни тушунтирди

24.09.2021, 17:10

Ишончли вакил улуғнорлик сайловчиларга номзоднинг сайловолди дастуридаги устувор йўналишларни тушунтирди

O’zLiDePдан Президентликка кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг Андижондаги ишончли вакили Ўктамжон Ахуновнинг Улуғнор тумани сайловчилари билан учрашди.

Очиқ мулоқотни кириш сўзи билан очган партия вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилованинг сайлов ва номзод хусусидаги фикрларини Ўктамжон Ахунов давом эттирди.

Ишончли вакил номзоднинг сайловолди дастурнинг мавжуд йўналишларида амалга оширилиши белгиланган устувор вазифаларни алоҳида қайд этди.

Учрашувда сўз олганлар сўнгги беш йилликда номзод томонидан ёшлар учун яратилган имкониятлар самараси хусусида тўхталиб, дастурдаги мазкур йўналишда амалга оширилиши белгиланган ислоҳотларни мамнуният билан таъкидлашди.

- Хусусан, сайловолди дастурдаги узлуксиз таълим тизими учун миллий ўқув дастурини жорий этиш, таълим сифатини ошириш ва рақобатбардош кадрлар тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиши, олий таълим тизимида қамров даражасини 50 фоизга етказилиши ва таълим сифатининг янада оширилиши бўйича белгиланган аниқ режалар эртамиз учун муҳим пойдевордир, - деди ёшлар фаоли О.Каримова ўз сўзида. - Дастурдаги яна бир ташаббус мен каби ёшлар учун катта имконият, яъни 2026 йилгача хусусий олий таълим ташкилотлари сони камида 50 тага етказилиб, уларда таълим олаётган талабаларга ҳам 7 йиллик таълим кредитини олиш имтиёзининг берилишидир. Бу каби янги ислоҳотлар келажаги буюк давлатни – янги Ўзбекистонни барпо этишимизда бизга дастуриламалдир.

Ишончли вакил билан самимий савол-жавоблар дастурнинг устувор йўналишлари мазмун-моҳиятини янада кенгроқ очиб беришга хизмат қилди.

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    322
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+