Ишончли вакил булоқбошилик сайловчилар билан учрашди

27.09.2021, 16:28

Ишончли вакил булоқбошилик сайловчилар билан учрашди

Булоқбоши туманидаги 14-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида O’zLiDePдан номзод Шавкат Мирзиёевнинг Андижондаги ишончли вакили Ўктамжон Ахунов сайловчилар билан учрашди. Учрашувни партия вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова очиб, жорий йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, унинг ҳаётимизда, ислоҳотларнинг узвийлигида, мамлакат келажагида тутган ўрни, аҳамияти ҳақида сўз юритди.

Номзоднинг Сайловолди Дастурида илгари сурилган ҳар бир йўналишдаги мақсад ва вазифаларни йиғилганларга аниқ ва лўнда, ҳаётий мисоллар асосида тушунтириб берган ишончли вакил фикрлари орасида сайловчилар билан мулоқотга киришди. Сўнгги беш йилликдаги эзгу ислоҳотлар, улкан ўзгаришлар, халқ ҳаётидаги туб бурилишлар хусусидаги қизғин савол-жавоблар даврага янада файз киритди. Йиғилганларга юқори кайфият улашди.

Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатлари Одинахон Отахонова, Умидахон Зокирова, Тоҳиржон Аҳмадалиев ҳамда Тўлқинжон Каримовлар ишончли вакилнинг сайловолди дастур моҳиятини йиғилганларга етказишда ҳамфикр бўлиб, ўз фаолиятлари мисолида муносабатларини билдирдилар.

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    345
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+