Избосканлик сайловчиларнинг танлови ишончли вакилга янада шижоат бахш этди

27.09.2021, 16:32

Избосканлик сайловчиларнинг танлови ишончли вакилга янада шижоат бахш этди

O’zLiDePдан номзоднинг Андижон вилоятидаги ишончли вакили Ўктамжон Ахунов Избоскан тумани сайловчилари билан учрашди.

Туман ҳокимлигида ташкил этилган учрашувни партия вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова очиб, номзоднинг ишончли вакилини сайловчиларга таништирди. Шундан сўнг Ў.Ахунов номзоднинг таржимаи ҳоли, фаолияти, сайловолди дастури хусусида қатнашчиларга атрофлича тушунтиришлар берди.

Учрашув самимий мулоқотга уланди. Сайловчилар вакиллари сўз олиб, партия номзодининг ташрифлари мобайнида олган илиқ таассуротлари, сўнгги беш йилликдаги изчил ислоҳотлар самарасини тўлқинланиб гапирдилар. Дастурда илгари сурилган Янги Ўзбекистон стратегияси мамлакат тараққиёти учун бардавом юксалиш эканлигини таъкидладилар.

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

 

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    342
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+