Бувайда туманида навбатдаги сайловолди тарғибот тадбири ташкил қилинди

05.10.2021, 16:36

Бувайда туманида навбатдаги сайловолди тарғибот тадбири ташкил қилинди

Бувайда туманидаги Тиббиёт бирлашмасида ташкил қилинган тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Ибрагимова O'zLiDePдан президентликка кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида кўрсатилган мақсадлар, ўтган беш йилда мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилган ислоҳотлар, эришилган ютуқлар борасида батафсил маълумот берди.

Хусусан, Сайловолди дастурининг асосий йўналишлари қатори фуқароларнинг соғлиғини асраб-авайлаш масаласига ҳам энг муҳим вазифалардан бири бўлишлиги алоҳида банд қилиб белгилаб берилган. Бу борада Фарғона вилоятида ҳам қатор ишлар амалга оширилиши кўзда тутилмоқда. Унга кўра, тиббиётнинг бирламчи бўғинини кучайтириш мақсадида 22 та янги оилавий шифокорлик пункти ва 10 та оилавий поликлиника барпо этилади ҳамда замонавий жиҳозланади. 120 ўринга эга бўлган Болалар тиббий реабилитация маркази, Ҳиндистон билан ҳамкорликда Эндокринология маркази ташкил этилади.

Ушбу билдирилаётган барча таклифлар энг аввало инсон учун, унинг қадри учун қилинаётганлиги алоҳида эътироф этилди.

Бувайда тумани маданият марказида Яшнарабод ва Додхо маҳалласи аҳоли вакиллари билан бўлиб ўтган мулоқот ҳам самимий руҳда ташкил қилинди.

Учрашув иштирокчилари ҳам номзод ҳақида ўз муносабатларини изхор этиб, сайловда фаол иштирок этиш истагида эканлигини билдирдилар.

  • Кўрилди
    1119
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+