Қўқон шаҳрида тарғибот тадбирлари давом этмоқда

05.10.2021, 16:49

Қўқон шаҳрида тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Қўқон Тиббиёт коллежида ёш сайловчилар билан ўтказилган тарғибот тадбирида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Ибрагимова ЎзЛиДеПдан президентликка кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида кўрсатилган мақсадларни тушунтирди.

Қўқон давлат педагогика институти қошидаги академик лицейида талабалар ва ўқитувчилар билан ўтказилган учрашувда ҳам номзод томонидан мамлакатимизда турли соҳаларда амалга оширилган ислоҳотлар, сайловолди дастурида белгилаб олинган режалар оддий, халқчил тилда етказилди.

5-Болалар мусиқа ва санъат мактабида Райхон ва Зилол маҳаллалари фуқаролари билан ўтказилган сайловолди учрашувда иштирокчилар номзод ҳақидаги маълумотларни эътибор билан тинглаб, ўзларининг фикр- мулоҳазаларини билдирди.

Сайловда биринчи бор иштирок этадиган ёшлар, Ўрмонбоғ, Шайхон ва Исфара гузар маҳаллалари фуқаролари билан 21- умумтаълим мактабида ўтказилган тадбирда номзоднинг шахсий фазилатлари, амалга оширган хайрли ишлари ва сайловолди дастурида қўйилган мақсад ва вазифалари тилга олинди.

Учрашув иштирокчилари ҳам номзод ҳақида ўз муносабатларини изхор этиб, сайловда фаол иштирок этиш истагида эканлигини таъкидлашди.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    777
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+